RU

Последние новости

17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  1 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  14 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  16 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  7 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0

“Бунёдкор” – “Обод”. Превью Новости

“Бунёдкор” – “Обод”. Превью

"Бунёдкор"нинг 2015 йилги мамлакат кубоги баҳсларидаги дастлабки рақиби Тошкентнинг “Обод” жамоаси.
“Бунёдкор” Ўзбекистон кубоги мусобақасида 10-бор иштирок этмоқда. “Қалдирғочлар” бунгача 2013 ва 2014 йилги мавсумдаги учрашувларини дуранг натижа билан бошлашган. Қолган стартларнинг барчасида ғалаба қозонилган.

2006 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Шайхонтоҳур” 3:1
2007 йил. 1/16 финал. “Шаҳрихон” – “Бунёдкор” 1:3
2008 йил. 1/8 финал. “Жайҳун” – “Бунёдкор” 0:2
2009 йил. 1/8 финал. “Динамо Қарши” – “Бунёдкор” 0:2
2010 йил. 1/16 финал. “Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2
2011 йил. 1/16 финал. “Хива” – “Бунёдкор” 1:3
2012 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Насаф-2” 5:0
2013 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Машъал” 1:1
2014 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
2015 йил. 1/8 финал. “Бунёдкор” – “Обод” -:-

Рақибимиз “Обод” бир учрашувдан иборат 1/16 финал босқичида Навоийнинг “Қизилқум” клубини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, нимчорак финалга етиб келди. Энди биринчи лига пешқадамларидан бири уй-сафар тизимида ўтказиладиган баҳсларда “Бунёдкор” билан куч синашиб кўради.

Бугунги кунда “Обод” таркибида бир пайтлар “Бунёдкор” ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилишган 11 нафар футболчи тўп тепмоқда. Булар: Виктор Мочалов, Санжар Тўрақулов, Араик Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев, Дониёрбек Ҳасанов, Шерзод Жалилов, Улуғбек Дадабоев, Зарбулло Умаров ва Расулжон Шуҳратов.

Биринчи лиганинг 8-тур учрашувларидан сўнг “Обод” жамоаси 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. Хайрулла Абдиев устозлик қилаётган жамоа 8 учрашувда рақибларида дарвозасини 22 бор ишғол қилиб, ўз “постидан” 6та тўп ўтказиб юборди. Ҳужумчи Алишер Азизов 7та голи билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

ЎзПФЛ “Бунёдкор” – “Обод” учрашувига бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Қанот ҳакамлари – Артём Калинин (Қарши), Александр Сидоров (Тошкент). Заҳира ҳаками – Аҳмаджон Эргашев. Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Мамлакат кубогининг нимчорак финал босқичи биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Обод” учрашуви 19 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика