RU

Последние новости

20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  0 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  2 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  15 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  2

“Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этди Новости

“Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этди

17-турнинг марказий ўйини “Бунёдкор” ва “Нефтчи” ўртасида бўлиб ўтди.
6-дақиқада "Бунёдкор" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига тезлик билан кириб келган Жасур Ҳасановни Шукурали Пўлатов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Нуқта ёнига яқинлашган Жасур Ҳасанов ҳисобни очди - 1:0.  19-дақиқада Марко Блажич 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 24-дақиқада Анвар Ғофуровнинг жаримадан амалга оширган зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. 27-дақиқада "Нефтчи" учрашувдаги илк хавфли ҳужумини амалга оширди. Мансур Саидов марказдан ҳужумга ўтиб, тўпни ўнг қанотга етказди ва қайта қабул қилиб олиб, дарвозага кучсиз бўлсада зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди. 42-дақиқада Санжар Асқаралиев жарима зарбасини амалга оширди. Тўпга югуриб чиққан Мурод Зухуров зарбани бартараф этгандек кўринганди. Қайтган тўпни Мансур Саидов дарвозага йўллади. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади ва тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдонни тарк этди. Кейинги дақиқада Бу сафар Зайниддин Тожиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 54-дақиқада "Нефтчи" дарвозага икки бор зарба берди. Ҳар иккисини Мурод Зухуров қайтаришга муваффақ бўлди. Дастлабки зарбада вазият анча кескин кўриниш олганди. 66-дақиқада Александр Пишур жарима зарбасини амалга оширди. Унинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Ўйин якунланди.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Гол: Жасур Ҳасанов, 6 пенальти - 1:0 (Жасур Ҳасанов).
«Бунёдкор»: 25. Мурод Зухуров,  2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (с), 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (5.Дилшод Жўраев, 63), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 29.Анвар Бердиев (11. Александр Пишур, 46), 33.Олег Зотеев (21.Сардор Рашидов, 57)
ЗАХИРА: 45.Акбар Тўраев, 9. Игорь Таран, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 23.Сахоб Жўраев
«Нефтчи»:
51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (с),  17. Сардор Мирзаев, 22.Иқбол Акромов (50.Носир Отақўзиев, 84), 23.Санжар Асқаралиев,  27. Ғайрат Жумаев, 44. Шавкат Насибуллаев, 52. Вячеслав Пономарёв,  71.Мирзакамол Камолов (47.Ғулом Ўрунов, 65), 99.Зайниддин Тожиев (11.Отабек Исроилов, 67)
ЗАХИРА:  21.Фаррух Турдиалиев, 5.Иқбол Бобохонов, 43.Абдумажид Тоиров, 49.Павел Смоляченко
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 30, Зайниддин Тожиев 39, Хайрулла Каримов 39, Олександр Пишур 52, Марко Блажич 56,
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика