“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди!
02 мар 2018 14:12
Новости
“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди!
Мамлакатимизнинг 6та стадионида Ўзбекистон XXVII чемпионати тантанали равишда очилиши белгиланган. Бу билан янги форматдаги Суперлига ўйинларига старт берилади. Жумладан, 3 март куни “Бунёдкор” стадионида янги чемпионатнинг тантанали очилиш маросими режалаштирилган. Аввало, мухлислар учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлашни истар эдик. Чипталар нархи ўтган йил билан солиштирганда икки баробар арзонлаштирилган: марказий трибуналарга чипталар 8 минг сўмдан сотилмоқда. Стадион ҳудудида енгил тамадди ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилган. Оилавий ташриф буюрувчилар учун алоҳида секторлар ажратилган.
Суперлига 1-тури доирасида “Бунёдкор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади ва мазкур учрашув соат 20:00да бошланади. Ундан аввал эса мухлислар Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишлари мумкин. Танаффусда эса “Омадли чипта соҳиби” лотереяси ташкил этилади.
Биз барча футбол мухлисларини замонамизнинг энг кўркам спорт иншооти – “Бунёдкор” стадионига таклиф этамиз! Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии