RU

Последние новости

10:17АПЛнинг ТОП клублари қизиқиш билдираётган футболчи «Ал Насср»га ўтиши мумкин  0 09:43«Рома» аъзоси А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 09:06Артетага ёзда катта сумма берилади. Жамоа учта футболчини трансфер қилмоқчи  2 08:28ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  6 07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  12 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  9 01:40"Барселона" бу борада етакчи  10 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  4 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  2 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  8 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2 22:59"Реал", "Аякс" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  16 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар Новости

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар

Сайтимизда Сергей Лушаннинг истеъфога чиққанлиги тўғрисида хабардан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби сардори сайтимизга мурожаат қилди.

"Афсуски, Сергей Иванович биз мухлислар кутган натижани бера олмади. Тўғри, таркибимизда кўплаб янги номлар кашф қилинди. Бунинг учун у кишига раҳмат айтамиз. Тўғриси, унинг академияга яна ишга қайтганлиги бизни хурсанд қилди. Достон, Акром, Забиҳилло каби янги футболчиларни тарбиялашга бундай мутахассис керак. Менимча, Лушан академиялар ичидаги энг яхши мутахассислар учлигига кира олади".

"Бунёдкор"нинг янги мураббийи ким бўлиши ҳақидаги саволга Имомов шундай деди:
- Миржалол Қосимов! Ўзбекистон шароитида бошқасини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Балки, хориждан мураббий келгани яхшидир. Лекин олдимизда Ўзбекистон Кубогининг финали турибди. Бу ўйин биз учун жуда муҳим. ОЧЛга тўғридан - тўғри йўлланмани қўлга кирита олмасак, бу сафар плей-оффдаги рақиб анча жиддий бўлиши мумкин. Айтишларича, Хавининг жамоаси келиши мумкин. Биз мухлислар эса жамоамизни ОЧЛсиз тасаввур қила олмаймиз, Шунинг учун энг яхши номзод Миржалол Қосимов. "Насаф"ни ҳам яхши билади, агар олий лигада ўзимизни ўнглаб олмасак, тўртинчи ўриндан ҳам тушиб кетамиз. Мени хавотирга солаётгани Қосимовни "Локомотив" илиб кетмаса бўлгани. Миржалол Қосимов етакчиларга қарши қандай ўйнашни билади ва у бежизга жамоамизни икки марта ОЧЛ ярим финалига олиб чиқмаган. Кечагидек ёдимда, Ривалдо ва Сколари жамоамизни ташлаб кетгач, Миржалол Қўшоқович жамоадаги ғолиблик руҳини туширмаган ҳолда жамоамизни ҳам чемпион қилганди, ҳам ОЧЛ ярим финалига олиб борганди.

- Нима учун "Бунёдкор" мухлисларининг стадионга келиши камайиб кетди. Иккита антирекорд соҳиби бўлдинглар?
- Ҳаммаси натижага боғлиқ. Авваллари "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф"га қарши фақат уч очко учун майдонга тушар эдик ва бунинг уддасидан ҳам чиқардик. Бу йил эса турнир жадвалида қайд этаётган ўрнимиз стадионга келаётган мухлислар оқимини тўхтатди. Агар кубокни қўлга кирита олмасак, кейинги йил бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Сергей Ивановичга эса яна бир бор раҳмат айтамиз, юқорида айтиб ўтдим, ундан академияда янгидан янги юлдузчаларни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра кубок соҳиби бўлган ва икки бор жамоасини ярим финалга олиб чиққан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика