RU

Последние новости

09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  0 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман" Новости

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бу ҳафтада жуда ҳам фаол ишлашди, машғулотларда ўзларини кўрсатишди. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Бизда аҳил штаб ва оила бор. Қолаверса, мухлисларга ҳам ташаккур. Учрашув якунида ғалабани биз билан бирга нишонлашди. Бу биз учун муҳим эди",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу ўйингача жамоада катта руҳий босим бор эди. Ҳали ғалаба қозонмаганди. Айнан мазкур учрашувга қадар бўлган вақтда нимани ўзгартиришга уриндингиз?

- Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Жамоамизда иқтидорли ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Шунчаки оғир-босиқлик билан олдинга қараб интилиш керак, холос. 

- Ўзбекистонлик мухлислар сизни футболчи сифатида кўришган. Ўзбекистонда эса биринчи бор мураббий сифатида гавдаландингиз. Бу ўзингиз учун ҳам қизиқ бўлса керак?

- Мен учун Ўзбекистонга қайтиш катта бахт, чунки шу юртда туғилганман, улғайганман. Ота-онам Ўзбекистондан. Италияда 10 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётгандим. Энди у ерда ўрганганларимни "Бунёдкор"да қўллашга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Кейинги учрашувгача кўп вақт қолгани йўқ. Яна қайси камчиликлар устида иш олиб бориш керак деб ҳисоблайсиз?

- Мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни тушунтирамиз ва машғулотда биргаликда ишлаймиз. Умуман олганда жамоа жуда зўр. Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийлар борки, қўл остидаги бор таркиб билан натижа қилади. Яна айрим мураббийларга яхши селекция ва тажрибали футболчилар зарур. Сиз қайси тоифага кирасиз?

- "Бунёдкор"да яхши таркиб ва селекция қилинган. Айниқса ёшларда иштиёқ кучли. Бирга ишлаш қизиқарли. Лекин уларга тўғри йўналиш бера олишимиз муҳим. Менгача ким ишлаган бўлса ҳам яхши фаолият олиб борган. "Бунёдкор"да инфратузилма, тизм яратилган. Фақат ғалабалар орқали олдинга силжиб олишимиз керак. "Бунёдкор"нинг ажойиб тарихи бор. Бу ерда Жепаров, Кападзе, Ривалдо каби юлдузлар тўп тепган. Сколари, Қосимов каби мураббийлар ишлаган. Интенсив иш олиб боришимиз ва олдинга интилишимиз керак. 

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика