RU

Последние новости

19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  0 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  1 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  2 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  5 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  6 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  4 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  5 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди! Новости

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди!

Халқаро Футбол Уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилишида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги пайтда ЎФФ рахбарияти Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида бўлиб турибди. Лотин Америка қитъасидан келган хушхабарга кўра, юртимиз футболи рахбари ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Мираброр Зуфарович бошчилигида Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жуда кўплаб мамлакатларда Ўзбекистоннинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар таъкидланмоқда.

Ўзбек футболи инфраструктурасини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида кенг шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтиришимиз мумкин. Улкан иншоатнинг яратилишида Мираброр Зуфаровнинг улкан хизматлари бўлди.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти ва клубнинг барча ходимлари жаҳон даражасидаги юксак эътироф – ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Мираброр Зуфаровни табриклайди. Уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишлари янада муваффақиятли бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика