RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

“Бунёдкор” - “Локомотив”: Очкоси тенг жамоалар баҳси Новости

“Бунёдкор” - “Локомотив”: Очкоси тенг жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади. Марказий учрашувлардан бири сифатида эътироф этилаётган баҳсда “Бунёдкор” “Локомотив”га қарши майдонга тушади.
Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида иккинчи-учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Қолаверса, ҳар иккала клуб ҳисобида бир хил 10 очкодан бор. Демак, ким ғалаба қозонгудек бўлса, ўз рақибини 3 очкога ортда қолдиради.

Мавсум аввалида ўтказилган Суперкубок ўйинида “Бунёдкор” рақибидан 2:1 ҳисобида устун келганди. Лекин бу энди тарих, қолаверса, унда ҳали мавсум бошланмаган эди. Мана энди жамоалар бирмунча кучга кириб олишди, бу эса ўйиннинг янада тезкор кечишидан дарак бермоқда.

“Бунёдкор” олий лиганинг дастлабки тўртта ўйинида 7та гол уриб, иккита ўтказди. “Локомотив” эса 6 бор тўп киритиб, бу жамоа ҳам иккита тўп ўтказиб юборди. Хўш, бугунги ўйин олдидан фаворит ким? Очиғини айтганда, бир нарса дейиш қийин, аммо “Бунёдкор”нинг ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, жамоанинг имкониятлари бироз юқоридек кўринмоқда. Бундан ташқари, “Локомотив”да ўйин билан боғлиқ бироз муаммолар бор. Яъни, “темирйўлчилар” энди-энди ўз ўйинларини топиб боришмоқда.

“Бунёдкор” Миржалол Қосимовсиз бугун ўзининг иккинчи ўйинини ўтказади. Бош мураббийсиз қолган “қалдирғочлар” ўтган тур сафарда “Динамо”ни енгиб қайтишди. Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” эса ўзида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди. Бугунги беллашувда Лутфулла Тўраев, Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов сингари футболчиларнинг собиқ клубига қарши тўп суриши кутилмоқда.

Энди икки оғиз учрашув ҳаками ҳақида. Бугунги ўйинни тошкентлик рефери Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Рўзиев шу пайтгача “Бунёдкор”нинг ўз майдонида битта ўйинида ҳакамлик қилган. Ўтган йил ўтказилган “Бунёдкор” - “Бухоро” баҳсини бошқарган ва унда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Рўзиев “Локомотив” иштирокидаги сафар ўйинида ҳам бир марта ҳакамлик қилган. Яъни, шу йил ўтказилган “Навбаҳор” - “Локомотив” ўйинини Ҳасан Рўзиев бошқарди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эсингизда бўлса, ўйиндан кейин “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳакамлар шаънига номақбул сўзларни билдиргани учун ПФЛ томонидан 10 миллион сўм жарима солинганди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика