RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Бунёдкор" клуби ёши "урилган" футболчи ҳақида маълумот берди Новости

"Бунёдкор" клуби ёши "урилган" футболчи ҳақида маълумот берди

Бир ҳафта муқаддам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайтида "Ёшни кичрайтириш билан боғлиқ масала Лига томонидан прокуратурага оширилгани" бўйича мақола чоп этилган эди.

Мақолада "Бунёдкор" U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган, аммо бугунги кунда юридик томондан клубга тегишли бўлмаган футболчининг иши бўйича Самарқанд вилояти прокуратурасига мурожаат йўллангани билдирилган.

"Бунёдкор" футбол клуби мазкур иш бўйича қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси назарда тутган футболчи 2022 йилнинг январь ойида "Бунёдкор" футбол клуби билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Яъни, футболчи "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси эмас, балки воҳа клубларидан биридан жамоамиз сафига қўшилган. 2022 йилги мавсумда "Бунёдкор" U-19 сафида рўйхатдан ўтган, мавсум давомида жами 12та учрашувда майдонга тушган. Беллашувларнинг 4тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 8тасида захирадан қўшилган. Умумий ҳисобда 510 дақиқа майдонда тўп тепган. 2023 йилнинг апрель ойида жамоанинг янги бош мураббийи Артур Кагировнинг билдиргиси ва томонларнинг ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинган.

"Бунёдкор" футбол клуби бу каби ишларга доимо қарши бўлиб келган ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини маълум қилади.

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика