RU

Последние новости

12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  1 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  3 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  12 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди Новости

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни дамда Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бўлиб турибди.

Хабирингиз бор, “қалдирғочлар” 11 апрель, сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 4-тури доирасида “Зоб-Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Кеча Исфаҳон шаҳрига етиб келган “Бунёдкор” вакиллари бугун ўзларининг биринчи машғулотини ўтказдилар. “Зоб-Аҳан” клуби қароргоҳидаги майдонлардан бирида олиб борилган машғулотда “Бунёдкор” билан Эронга олиб келинган барча футболчилар иштирок этишди. Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан бир соатдан ошиқроқ вақт давомида шуғулланди.

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” Эронга бир қатор йўқотишлар билан келган. Ҳужумчи Вадим Чемиртан дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборса, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари сабабли Тошкентда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.


Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика