"Бунёдкор" ҳужумчиси "Бухоро"га ўтди
15 июл 2013 14:46
Новости
"Бунёдкор" ҳужумчиси "Бухоро"га ўтди
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси иккинчи даврани "Бухоро" сафида ўтказадиган бўлди.
Баҳодир Пардаев ушбу мавсумнинг биринчи даврасида олий лигада атига учта ўйинда захирадан майдонга тушди. У майдонда атига 52 дақиқа ҳаракат қилди. Бунга бош сабаблардан бири "қалдирғочлар" сафидаги кучли рақобат деб бемалол айта оламиз.
Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Бухоро" клубига кўчиб ўтди.
Баҳодир Пардаев олий лигада ҳозирга қадар 93та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 24та гол урган. Унинг энг ёрқин ўйинлари Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби сафида бўлган - 35та ўйин 11та гол.
Пардаев олий лигада "Бухоро"га қарши жами 7 марта майдонга тушиб 2та гол уришга муваффақ бўлган.

championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии