RU

Последние новости

18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1

“Бунёдкор” ФК президенти ва Хорватия элчиси ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди Новости

“Бунёдкор” ФК президенти ва Хорватия элчиси ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди

"Бунёдкор" ва Хорватия ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 4 декабрь куни эълон қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида таъкидланганидек, “футболи ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда, ёшларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш орқали футбол клубларининг бизнес тузилма сифатида шаклланганлигини кўришимиз мумкин.

Мисол учун, футбол ривожланиш истиқболлари жиҳатидан Ўзбекистонга яқин бўлган Хорватия сўнгги ўн йилликда футбол соҳасида шиддатли ўзгаришларни амалга ошириб, Англия, Франция, Италия, Испания, Германия каби футболи йўлга қўйилган мамлакатлар билан рақобатлашиш даражасига чиқди.

Хорватия футбол академияларида тарбияланган маҳоратли спортчилар айнан юқорида номлари келтирилган футболи ривожланган мамлакатларнинг футбол клублари сафини тўлдирди. Бу эса Хорватия томонидан футбол академияларини тубдан ривожлантириш орқали маҳоратли футболчиларни тарбиялаб, мамлакат даромадларини оширишга ҳамда футболчилар ва уларнинг оила аъзолари манфаатдорлиги ошишига хизмат қилади”.

Дарҳақиқат, сўнгги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган Хорватияда миллионлар ўйини олий савияга чиқиб улгурганини бугунда бутун дунё кўриб турибди. Андоза сифатида Хорватия футболининг тараққий этиш усул ва услубларини татбиқ этаётган мамлакатлар қанча.

Ҳамиша ўз олдига иқтидорли ёшларни тарбиялаб, уларни турли тоифадаги Ўзбекистон терма жамоаларига етказиб бериш вазифасини устувор санаб келувчи “Бунёдкор” футбол клуби ўз ривожланишида навбатдаги, янги лойиҳага қўл урди.

27 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти офисида жамият Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Меҳриддин Абдуллаев мазкур масалада Хорватия Республикасининг юртимиздаги элчиси Рефик Шабановични қабул қилди. Учрашув давомида “Бунёдкор” футбол клубининг Ўзбекистон ва Хорватия Республикалари ўртасидаги дўстлик, маданият, спорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги иштироки ва ҳиссаси тўғрисида сўз борди. Томонлар, йўлга қўйилаётган ўзаро ҳамкорлик натижасида, Ўзбекистон ва Хорватия давлатларининг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини оширишга қаратилган бир қатор режалар ҳақида келишиб олишди.

"Мен Хорватияда аввал бўлганман. Бу самимий инсонлар юрти. Футболи қай даражада эканлигини эса бутун дунё билади. Қайси машҳур клубни олиб қараманг, таркибида албатта хорват футболчиси бор. Хорватия, гўё, маҳорати жудаям юқори футболчилар ишлаб чиқарувчи машинага ўхшайди. Шунинг учун ҳам биз Хорватия билан ҳамкорлик қилишни танладик. Фикримча, имзоланадиган ривожланиш бўйича меморандум ҳам узоқ йиллик даврга тузилгани маъқул. Танлов асосида саралаб олинган “Бунёдкор” академиясидаги энг иқтидорли ёш йигитларни Хорватия футбол академияларига юборамиз. Аминманки, улар у ерда янада тобланишади. Чунки футболнинг эртанги куни - бу академия, академия ва, такрор айтаман, яна академия...

Бундан ташқари, “Бунёдкор” академиясидаги мураббийларни ҳам тажриба алмашиш, малака ошириш учун Хорватияга стажировкаларга юборишимиз мумкин.

Хорват жамоаларини эса мусобақаларга юртимизга таклиф қиламиз. Шу орқали Ўзбекистон футболига янги босқичга чиқиб боришига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Бугунги суҳбатимиз учун жудаям хурсандман ва ташрифингизни юқори баҳолайман, - деди элчи билан учрашув чоғида Меҳриддин Раззоқович.


Ўз навбатида, жаноб Рефик Шабанович ҳам ўзининг илиқ фикрларини билдирди: “Элчи сифатида мен мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашни истайман. Илк бор “Бунёдкор” футбол клубига 2021 йилнинг декабрь ойида ташриф буюргандим. Клубнинг гўзал стадиони, замонавий шарт-шароитларга эга академияси билан танишгандим. Эндиликда ўша алоқаларни бундан-да олға суриш ниятидаман.

Ишонаманки, ҳамжиҳатликда биз ўзбекистонлик болалар учун яхши замин ва қулай шароитлар ярата оламиз. Ўзбекистонлик ёш футболчи йигитлар келажакда Европа майдонларида ҳақиқий профессионаллар сингари ўйнаб кетишларига Хорватия футболи кўмаклашиши учун мен қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрман. Агар бу йўналишда мақсадларимизга эришсак, мен ўзимни жудаям бахтиёр ҳисоблардим”.



Учрашув мобайнида ҳамкорликнинг биринчи босқичидаги тадбирлар доирасидаги аниқ режалар бўйича келишиб олинди. Хорватия элчиси “Бунёдкор” академияси жамоаларини Сплит шаҳрида ўтказиладиган йирик халқаро мусобақа – Dalmatinko Cup 2022 турнирига таклиф этди. 1-7 июнь кунлари ташкиллаштириладиган ушбу мусобақада дунёнинг 40дан зиёд мамлакатларидан ёш футболчилар иштирок этадилар. Улар қаторида бу йилги беллашувларда “Бунёдкор”нинг 2008, 2009 ҳамда 2011 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат уч жамоаси тўп суриши тасдиқланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика