RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди! Новости

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, Сенатор Мираброр Усмоновга
Ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий табриклайди.

Бевосита Сизнинг бошчилигингизда Ўзбекистон футболини ривожлантириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг самараси сифатида дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар тан олинмоқда.

Ўзбек футболи инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида барча шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтириш мумкин. Замонавий комплекс яратилишида Сизнинг беқиёс хизматингиз борлигини яхши биламиз.

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида ўтган Халқаро Футбол Уюшмаси Конгрессида қатнашганингиз, ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланганингиз ўзбекистонлик барча футбол жамоатчилиги қатори бизни ҳам мамнун этди.

Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишларингизда янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика