RU

Последние новости

12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  0 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  12 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  13 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО Новости

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО

“Бунёдкор” футбол клуби фахрийларни стадионга таклиф этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши халқимиз таҳсинига сазовор бўлди. Зотан, умр бўйи элу-юртнинг қувонч ва ташвишини елкасида кўтариб юрган, ҳалол меҳнати билан Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлаб келган, фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган табаррук инсонларни эъзозлаш ҳаётимиз мазмунига айланган.

Хабарингиз бор, 1999 йилдан бошлаб 9 май мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кексаларга ғамхўрлик намунаси бўлди.

Халқимиз каби “Бунёдкор” футбол клуби жамоаси ҳам фахрийларни ҳамиша ҳурмат қилиб, уларга эҳтиром кўрсатади. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кекса авлод вакилларининг мароқли ҳордиғини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Шу боисдан 22 апрель куни уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислар “Бунёдкор” ва “Ал-Наср” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишга таклиф этилди. Йил мобайнида яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, фахрийларимиз учун алоҳида сектор ажратилиб, учрашувларни завқ билан томоша қилишлари учун ўта қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. “Нуроний” жамғармаси фаоллари, маҳаллалар оқсоқоллари, футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган кексалар учун дастурхон ёзилди, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Кексаларимиз қўллари ҳамиша дуода. Улар тинч, фаровон кунларимизга шукрона атадилар. Яратгандан элу юртимизни ёмон кўзлардан асрашни сўрадилар. Ўзбек спортчиларига, шу жумладан “Бунёдкор” футбол клубига омад ёр бўлишини тиладилар.

Маросим фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика