RU

Последние новости

"Бунёдкор" эртага янги футболчиларни таниширади Новости

"Бунёдкор" эртага янги футболчиларни таниширади

Теги :  Бунёдкор
Эртага мамлакатимизда янги футбол мавсуми старт олади.

Хабарингиз бор, «Бунёдкор» мавсумнинг илк учрашувини 10 март куни «Машъал»га қарши ўйин билан бошлайди. Мавсум стартидан бир кун аввал, яъни эртага, 9 март сешанба куни «Бунёдкор» тақдимот ва таништирув маросимини ўтказади. Клуб раҳбарияти, мураббий ва футболчилар иштирок этадиган маросимга жамоага таклиф этилган янги ўйинчилар таништирилади, либослар топширилади. Шунингдек, ОАВ ходимлари клуб раҳбарияти, мураббий ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин. Тадбир «Бунёдкор» стадионининг анжуманлар залида соат 14:00да бошланади. 

Барча ОАВ ходимларини тадбирга таклиф этамиз!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика