RU

Последние новости

17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  0 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  16 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5

“Бунёдкор” Доҳада Новости

“Бунёдкор” Доҳада

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби делегацияси Тошкент-Дубай-Доҳа йўналиши бўйича парвозни амалга ошириб, тўққиз соат деганда Қатар пойтахтига етиб келди.
“Қалдирғочлар” Доҳадаги “InterContinental Doha” меҳмонхонасига жойлашишди.

Сергей Лушан Қатарга 17 нафар футболчини олиб келган. Булар: дарвозабонлар – Акбар Тўреав ва Муроджон Зухуров, ҳимоячилар – Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Обид Жўрабоев, ярим ҳимоячилар – Шакер Зуаги, Самир Бекрич, Минори Сато, Сардор Собирхўжаев, Мирзохид Ғофуров, ҳужумчилар – Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Сардор Рашидов, Вохид Шодиев, Темур Аюпов.

Таркибга назар ташлар эканмиз, бир қатор йўқотишлар борлигини кўришимиз мумкин. Масалан, марказий ҳимоячи Иван Милошевич машғулотлар пайтида жароҳат орттириб олган бўлса, Отабек Шукуров, Акрамжон Комилов, Элдор Шомуродов сингари асосий таркибга номзод футболчилар ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб туришибди. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи Жавлон Иброхимов жароҳатидан сўнг ҳамон тикланиш машқларини бажармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида соат 18:30да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика