RU

Последние новости

00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1

"Бунёдкор" дастлабки ўйинда "Бурирам"га ютқазиб қўйди Новости

"Бунёдкор" дастлабки ўйинда "Бурирам"га ютқазиб қўйди

Таиландда ноқулай об-ҳаво ва юқори намлик бўлишига қарамасдан, “Бунёдкор” аъзолари рақиб майдонида яхши ўйин намойиш этишди.
Учрашувни дастлабки дақиқаларида тўпни “Бунёдкор” вакиллари назорат қилиб туришди. Бироқ бир-икки вазиятда амалга оширилган стандартлар ҳимоя чизиғимизда пала-партишлик юзага келишига олиб келди. 17-дақиқада жарима майдончамиз томон оширилган пасни Анавин Жужин боши билан дарвозага тўғрилаб, учрашувдаги ҳисобни очди – 1:0.

Шундан сўнг, мезбонларда яна бир имконият юзага келди. Бироқ бу сафар Муроджон Зухуров зарбани қайтаришга эришди.

Фозил Мусаев оёғида оғриқ сеза бошлагач, Миржалол Қосимов унинг ўрнига Игорь Таранни майдонга туширди. Тараннинг сафга қўшилиши жамоамиз учун омадли бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Жасур Ҳасанов стандарт вазиятидан тўпни дарвоза томон йўллади. Бу вазиятда тўпни “Бурирам Юнайтед” посбони Сиварук Тедсунгноен қайтариб юборди. Уни қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев шу заҳотиёқ бўш турган Таранни топди. Игорь эса ҳаволатиб оширилган пасни тўппа-тўғри дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Рақибга ғалаба келтирган иккинчи гол ҳам айнан стандарт вазиятидан киритилди. Бу сафар ҳам Зиратон Бунматхан томонидан оширилган пасни  Эккачай Сумрей боши билан Зухуров дарвозасининг олис бурчагига тўғрилаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда бунёдкорчилар ҳар қанча уринишмасин, ҳисобни тенглаштиришни уддалай олмадилар.

Шу тариқа, барча масалага ойдинлик жавоб учрашувида киритилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 21 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланадиган баҳсда аниқланади.

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” – “БУНЁДКОР” 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Бенжамин Жон Вильямс, Меттью Жеймс, Аназ Хакан, Ма Нинг (барчаси – Австралия)

Голлар
: Анавин Жужин 17 (1:0), Игорь Таран 45+1 (1:1), Эккачай Сумрей 76 (2:1)

Огоҳлантиришлар:
Сурат Шуха 25, Зиратон Бунматхан 56, Игорь Таран 80, Хайрулла Каримов 85

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД”: 1.Сиварук Тедсунгноен, 2.Зиратон Бунматхан, 3.Пратхум Чутхонг, 5.Осмар Барба, 6.Танасак Срисай, 13.Жирават Макаром, 15.Сурат Шуха (11.Эккачай Сумрей 70), 17.Анавин Жужин, 19.Кай Хирано (16.Суриа Домтайсонг 60), 22.Адисак Крайсорн (32.Денис Бушенинг 90+3), 25.Сури Шуха
 
“БУНЁДКОР”: 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 78), 8.Жавлон Иброхимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев (11.Олександр Пишур 73), 18.Фозил Мусаев (9.Игорь Таран 39), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика