RU

Последние новости

00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   111 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

“Бунёдкор” дарвозабонлар учун очиқ машғулот ўтказди Новости

“Бунёдкор” дарвозабонлар учун очиқ машғулот ўтказди

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси – “Дарвозабон – ярим жамоа!” шиори остида очиқ машғулот ўтказди.


Унда асосий жамоа дарвозабонлари мураббийи Абдусаттор Раҳимовдан тортиб то академияда тарбия топаётган энг ёш посбонгача жами 35та дарвозабон қатнашди. Тадбир “Бунёдкор”нинг асосий стадионида қарийб икки соатга яқин давом этди. Унда дарвозабонлар бу амплуа вакилларининг машғулотлар жараёнидаги ҳаракатлари нақадар машаққатли эканлигини амалда намойиш этиб беришди.

Очиқ машғулотни кузатиб борган “Бунёдкор” ФК Бош директори Бахтиёр Бобоев ва футбол мактаби директори Сергей Лушчаннинг тадбир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр БОБОЕВ (“Бунёдкор” ФК бош директори):
- Бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ушбу амплуага бўлган қизиқишни янада кучайтиришдир. Мана кўриб турганингиздек, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёш посбонлар Павел Бугало, Муроджон Зуҳуров, Акбар Тўраев сингари дарвозабонлар билан бирга шуғулланишиб, ўз тажриба захираларини бойитиб боришмоқда. Ўйлайманки, бугунги тадбир ёш дарвозабонларимиз учун фойдали бўлди.


Сергей ЛУШЧАН (“Бунёдкор” футбол мактаби директори):
- Биласизми, кейинги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонда хорижлик дарвозабонлар лимити олиб ташланади. Шундай экан, дарвозабон амплуасига бўлган қизиқишни янада оширишимиз, ҳозирда дарвозабон сифатида шуғулланаётганларга ўз эътиборимизни кучайтиришимиз керак. Бугунги очиқ машғулотни ташкил этиб, “Бунёдкор” футбол мактабида шуғулланаётган ёш дарвозабонларга хурсандчилик улашдик, деб ўйлайман. Чунки Бугало, Зуҳуров ва Тўраев сингари дарвозабонлар билан бир сафда ҳамма ҳам машғулот ўтказишни истайди.

“Дарвозабон – ярим жамоа!” деб номланган очиқ машғулот ФОТОЖАМЛАНМАси билан танишишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика