RU

Последние новости

23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  3 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  3 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  18 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2

"Бунёдкор" Бухорода икки очко йўқотди Новости

"Бунёдкор" Бухорода икки очко йўқотди

Бухородаги стадионда "Бухоро" ва "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР» 1:1
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Жалимов
Назоратчи: Г.Имомов.

Голлар: Виталий Пламадела, 17 - 0:1. Воҳид Шодиев, 18 - 1:1.

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Георгий Квесиешвили, Сухроб Неъматов (Жалолиддин Убайдуллаев, 82), Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов (Андрей Акопянц, 86), Феруз Бобоқулов (Илья Ильин, 63), Равшан Асланов, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Нодир Жўраев, Умрилло Рамазонов, Шукур Жумабоев.

"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Сардор Собирхўжаев, 66), Олександр Пишур, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов (Сардор Рашидов, 46), Саҳоб Жўраев, Олег Зотеев (Алибобо Раҳматуллаев, 76).
Захира: Павел Бугало, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Бердиев, Баҳодир Пардаев, Сергей Симоненко.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жўраев 42, Саҳоб Жўраев 54, Ойбек Нурбоев 65, Сухроб Неъматов 82, Хайрулла Каримов 82,
Четлатиш: Хайрулла Каримов 87 (иккинчи огоҳлантириш)

Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
                                   
                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Нурбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Тўраев қийинчилик билан ушлаб олди.

87. Тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Хайрулла Каримовга иккинчи сариқ карточка ва кетидан қизил.

80. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўп оширди. Воҳид Шодиевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

79. Қанотдан узатилган тўпни Пишур боши билан Шодиевга узатди. Воҳид эса тўпни Собирхўжаевга узатди. Сардорнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

73. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Дилшод Жўраев дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди.

60. Пишурнинг заргарона пасидан сўнг ўнг қанотдан Рашидов қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси ноаниқ.

57. Сардор Рашидов жарима зарбасидан тўп оширди. Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

55. Тасанно Акбар Тўраев. Бурчакдан оширилган тўпни Пламадеала боши билан дарвозага йўллади. Тўраев бу сафар ҳам қаҳрамонлик кўрсатди.

52. Зотеев ўнг қанотдан тўп оширди. Квесиашвили Пишурдан устун келиб тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45.Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

42. Тўп учун ҳаводаги курашда рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.

39. Саҳоб Жўраев икки бор бурчакдан тўп тепди. Ҳар иккала зарба ҳам жудаям хавфли тус олди. Лекин гол бўлмади.

38. Дилшод Жўраевнинг пасидан сўнг Пишур дарвозага зарба берди. Корнейчук қайтарди. Иккинчи зарба Зотеев йўллади. Бу сафар ҳам посбон тўпни қайтарди.

37. Равшан Эрматов бугунги баҳсда жонли деворни белгилашда "пеня"дан фойдаланяпти.

35.
Пишур яна бир бор якка курашда тўпни шерикларига ташлаб берди. Бу сафар Иномов вазиятдан фойдалана олмади.

31. Хайрулла Каримов жарима зарбасидан тўпни жуда аниқ етказиб берди. Дарвозага яқин масофадан тўпни Иномов тўхтата олмади.

29. Виталий Пламадеаланинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

27. Пишур ҳужум бошлади. Уни Зотеев ва Шодиев давом эттирди. Бироқ ҳужумни якунлаш учун Пишурга Ғуломхўжаев ҳалал берди. 

23. Суҳроб Неъматовнинг кучли зарбаси рекошет кўринишида салгина ноаниқ бўлди.

20. Воҳид Шодиевда яна бир имконият. Аммо Шодиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятни тўпни тўппа-тўғри посбоннинг қўлларига тепди.

18. ГОЛ. "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Пишур якка курашда тўпни ютди ва Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳид эса бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллаб. ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

17. ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи уринишда Виталий Пламадела дарвозага кучли зарба йўллади. Ҳисоб очилди - 1:0.

16.
Аввалига Неъматов, кейин эса Бобоқулов зарба йўллади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам "Бунёдкор" ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
14. "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпи Шодиевгача етиб бормади. Акс ҳолда...
13. Акбар Тўраев "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Бурчакдан оширилган тўпни Асадов боши билан узоқроққа ўтказиб юборди. Бу ерда бўш турган Квесиашвили боши билан дарвозага зарба йўллади. Тўраев кучли реакция эвазига тўпни қайтарди.
10. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар яхши ҳаракат қилишмоқда.
8. Саҳоб Жўраев узатган пасни Шодиев дарвозага тўғрилади. Тўп тиқилинч вазиятда дарвозага киришни истамади.
7. "Бухоро" яна бир ҳужум ташкил этди.Бироқ Анвар Ғофуров хавфни бартараф этди.
5. "Бунёдкор" тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.
3. Ойбек Нурбоевнинг чамаси 40 метрлардан жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ чиқди.
2. Фирдавс Асадов ва Хайрулла Каримов тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчининг боши чайқалди.
1. "Бухоро" илк ҳужумни ташкил этди. Аммо Бобоқуловнинг ҳаракатлари зое кетди.
ЎЙИН БОШЛАНДИ
- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика