"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви олий лига тарихидан жой олади
15 ноя 2017 17:53
Новости
"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви олий лига тарихидан жой олади
Мазкур ўйинда олий лига тарихида биринчи бор дарвоза ортидаги ҳакамлар ишлашади.
Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ишлашади.
Захира ҳаками Жасур Мухторов бўлади.
Маълумот учун, 25 ноябрь куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ушбу бригада ОЧЛ-2017 финалида ишлайди ва "Бунёдкор" - "Бухоро" ўйини финал учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
“Бунёдкор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Коваленко, И. Танташев, Ж. Мухторов.
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В. Штерн
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон биринчи лигаси ва мамлакат кубоги доирасида дарвоза ортидаги ҳакамлар ишлашганди.
Комментарии