RU

Последние новости

12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  0 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  19 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Новости

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоа энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди!

Айтиш керак, бу янгилик жамоа учун мамлакатимиз ҳурликка эришган кун, Мустақиллик байрамига совға бўлди.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика