RU

Последние новости

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  10 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  18 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ" Новости

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ"

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, "қалдирғочлар" томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Бу ҳақда жамоанинг бош директори Улуғбек Мирзаевнинг муносабати билан қизиқдик.

"Бунёдкор"да молиявий муаммолар юзага келаётгани тўғрисида қатор янгиликлар эълон қилиняпти. Уларнинг нимага асосланаётганига ҳайрон қоляпмиз. Чунки ваҳима қилишга арзигулик ҳолат эмас. Тўғри, ходимларга октябрь ойи учун иш ҳақини тўлаб беришимиз керак. Лекин бу борада бош ҳомий — "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетяпти. Тез орада барчага октябрь ойи учун иш ҳақи тарқатилади.

Биз учун футбол мавсуми якунланганидан хабарингиз бор. Охирги ўйинлар учун мукофот пуллари ҳам имкон қадар тез берилади. Айтишим мумкинки, ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Клубда барчаси жойида. Ўзбекистондаги барча жамоалар шундай кунларни бошдан ўтказишини биламиз. Биздан ҳам қийинроқ вазиятда бўлганлар бор. Бироқ, фақат "Бунёдкор" жамоаси ҳақида бундай маълумотлар тарқатилаётгани ҳайрон қолдиряпти. Бу кимгадир керакми? Билмадим. Барча мухлисларга дадил айтишим мумкинки, бизда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Йилни молиявий томондан жуда яхши тугатяпмиз. Шу туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг раиси ва клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Барчаси яхши, жамоамиз келаси мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўради. Бу борадаги хавотирлар асло ўринсиз", — дейди "қалдирғочлар" бош директори У. Мирзаев.

Рейтинг: -17   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика