RU

Последние новости

13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  0 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  13 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  56 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ" Новости

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ"

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, "қалдирғочлар" томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Бу ҳақда жамоанинг бош директори Улуғбек Мирзаевнинг муносабати билан қизиқдик.

"Бунёдкор"да молиявий муаммолар юзага келаётгани тўғрисида қатор янгиликлар эълон қилиняпти. Уларнинг нимага асосланаётганига ҳайрон қоляпмиз. Чунки ваҳима қилишга арзигулик ҳолат эмас. Тўғри, ходимларга октябрь ойи учун иш ҳақини тўлаб беришимиз керак. Лекин бу борада бош ҳомий — "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетяпти. Тез орада барчага октябрь ойи учун иш ҳақи тарқатилади.

Биз учун футбол мавсуми якунланганидан хабарингиз бор. Охирги ўйинлар учун мукофот пуллари ҳам имкон қадар тез берилади. Айтишим мумкинки, ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Клубда барчаси жойида. Ўзбекистондаги барча жамоалар шундай кунларни бошдан ўтказишини биламиз. Биздан ҳам қийинроқ вазиятда бўлганлар бор. Бироқ, фақат "Бунёдкор" жамоаси ҳақида бундай маълумотлар тарқатилаётгани ҳайрон қолдиряпти. Бу кимгадир керакми? Билмадим. Барча мухлисларга дадил айтишим мумкинки, бизда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Йилни молиявий томондан жуда яхши тугатяпмиз. Шу туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг раиси ва клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Барчаси яхши, жамоамиз келаси мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўради. Бу борадаги хавотирлар асло ўринсиз", — дейди "қалдирғочлар" бош директори У. Мирзаев.

Рейтинг: -17   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика