RU

Последние новости

14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  1 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  0 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  2 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  11 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  2 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  9

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади Новости

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади

28 август куни Тошкент шаҳар футбол мактаблари ўртасида бўлиб ўтаётган шаҳар биринчилигининг 2-давра 2-тур учрашувларига старт берилди.
Академиямизнинг икки жамоаси – ”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б” бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли жиҳати шундаки, ”Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилари  ”Бунёдкор-Б”дан устун келишди.

Дастлаб майдонда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилда туғилган тарбияланувчилари саф тортишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, голли вазиятларни яратиш бўйича ”Бунёдкор-А” устунлик қилди. Натижада қизиқарли кечган баҳс ”Бунёдкор-А”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1998 йилда туғилган болалар баҳсида ”Бунёдкор-Б” жамоаси рақибларига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмади. Улар ўйинда ”Бунёдкор-А” дарвозасини икки бора аниқ нишонга олган бўлсалар, ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:4.

Академиямизнинг 1999 йилда таваллуд топган ўқувчилари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш қизғин руҳда ўтди. ”Бунёдкор-А” ўйинчилари бу баҳсда ўз тенгдошларидан 4:1 натижасида устун келишди.

Шубҳасиз, шу куни бўлиб ўтган учрашувлар ичида энг қизиқарлиси 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги ўйин бўлди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижа ҳам шунга яраша кўриниш олди – 2:3. ”Бунёдкор-А” фойдасига...

”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б”нинг 2001 йил ва 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувларда ”Бунёдкор-А” ўйинчилари рақибларига умуман имкон қолдирмади. 0:4 ва 1:3 ҳисобидаги ғалабалар уларга уч очкодан келтиришди.

2-тур ўйинлари якунлангач, жамоалар қисқа муддатли таътилга чиқиб кетишди. 3-тур ўйинлари эса 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ”Бунёдкор-А” ўз майдонида “Спартак” жамоасини қабул қилса, ”Бунёдкор-Б” “Локомотив” меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика