RU

Последние новости

15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  0 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди" Новости

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди"

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатида 2-лига мусобақалари ўз якунига етди .

Мусобақанинг финал босқичида "Нефтгазмонтаж"  ҳамда "Бунёдкор - А" жамоалари  тўп суришди. Финалга хос тарзда ўтган драматик учрашувнинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад ёш қалдирғочларга кулиб боқди. Учрашувдан сўнг  "Бунёдкор - А" жамоаси сардори, бугунги учрашув қаҳрамони Бахтиёр Худоёровнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Бахтиёр, авваламбор бугунги ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз. Учрашув хақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Раҳмат табрик учун. Бугун жуда ажойиб ўйин гувоҳига айландик . Бугунги учрашувни кескин ва курашларга бой ўтишини кутгандик ва шунга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда менимча бироз ҳаяжон туфайли ўзимиз ҳоҳлаган ўйинни намойиш эта олмадик . Аммо иккинчи бўлимда  ўзимизга келиб олдик,  мувозанатни тикладик ва якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.  

- Жамоангиз биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида ортда бораётганди.Танаффусда мураббийлар айнан қандай курсатмалар беришди, жамоани қандай руҳлантира олишди?

- Мураббийларимиз бизга улар ҳам биз каби инсон эканлигини, агарда ҳужумлар сонини оширадиган бўлсак бемалол ғалаба қозона олишимизни ҳамда бизга ишонишаётганликларини таъкидлашди.Ушбу сўзлар бизга янада куч бағишлади.Фурсатдан фойдаланиб бизни шу даражагача этиб келишимизга улкан ҳисса қўшган мураббийларимиз Мурод ака ҳамда Самад акаларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор етмоқчиман.Шу жумладан барча жамоадошларимга ҳам. 

- Сиз бугун пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилдингиз учрашувдан олдин бунга алоҳида тайёргарлик кўрганмидингиз ?

-  Мен доим машғулотлардан сўнг жамоадошларим билан бирга 11 метрлик жарима зарбаси борасида баҳс боғлашган холда машғулот олиб бораман . Албатта ана шу машғулотлар бугун ўз самарасини берди десам муболаға бўлмайди.

- Жамоа чемпионликни қўлга киритди, энди келгуси режалар қандай ?

- Биласизми олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди. Худо хоҳласа жамоамиз билан биргаликда ушбу кубокнии ҳам кўлга киритиб, бу йил олтин дубл қайд этмоқчимиз.

- Cуҳбат учун раҳмат,  бўлажак учрашувларга омад тилаб қоламиз.

Жавлон Эсонов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика