“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони!
13 ноя 2015 15:36
Новости
“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони!
Водийдаги баҳсларда 1999-2000 йилларда таваллуд ўсмирлар куч синашишди. Мусобақанинг гуруҳ босқичи ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бериб ўтгандик. Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари ярим финалда “Нефтчи” вакиллари билан финал йўлланмаси учун курашишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотореялар баҳси”да “қалдирғочлар” омадлироқ чиқишди ва фарғоналиклардан 5:4 ҳисобида устун келишди. Қашқадарёв дербиси номи остида кечган иккинчи ярим финалда “Насаф” 6:4 ҳисобида “Аланга”ни мағлубиятга учратди.
Бугун ўтган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида мусобақа ғолиби номи маълум бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-99” ҳужумчичиси Аббосбек Жумақулов томонидан киритилган ягона гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди. Шу тариқа, 1999-2000 йиллар ўртасидаги 2015 йилги тайёрлов гуруҳлари турнирида “Бунёдкор-99” биринчи ўринни қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии