RU

Последние новости

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  5 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби! Новости

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби!

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Россиядаги халқаро турнир ғолиби бўлдилар.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақанинг финалига йўлланма олишган эди.

Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз “Краснодар” тарбияланувчилари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-2006” вакиллари рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, бош соврин эгасига айланишди. Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Абдураҳим Исмоилов ҳамда Ислом Анваров киритишди.

Мусобақа якунига кўра, бутун турнир давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган посбонимиз Муслим Абдуманнопов энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши футболчиси номинациясида Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ғолиб деб топилди.

Ушбу муваффақият билан Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” аъзоларини табриклаймиз.



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика