RU

Последние новости

11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  3 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  2 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  2 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  14 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби! Новости

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби!

Теги :  Бунёдкор-2004
21-26 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа нафақат Қозоғистон футболида ўзига хос из қолдирган собиқ футболчи Темур Сегизбаев хотирасига бағишлаб ўтказилди.

Турнирда жами 6та жамоа иштирок этди ва давра тизимда бир-бирлари билан ўзаро куч синашишди. Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2004” жамоаси мусобақа давомида “Темиртау”ни 11:0, “Олма-Ота”ни 3:0 “Актобе”ни 3:0 ва “Толдирқўрғон” жамоасини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. “Қайрат” футбол мактаби тарбияланувчилари билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, Бунёдкор-2004” энг яхши кўрсаткич қайд этган ҳолда мусобақа ғолибига айланди. “Қайрат” иккинчи ва “Актобе” тарбияланувчилари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунига кўра, ташкилотчилар тарбияланувчиларимиздан Байрам Нажафалиевни турнирнинг энг яхши дарвозабони ва Азизбек Маҳамаджоновни энг яхши футболчиси деб топишди.

Ушбу муваффақият билан “Бунёдкор-2004” футболчилари ва жамоа мураббийлари Миркамол Қосимов ҳамда Темур Бобохоновни муборакбод этамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика