RU

"Бунёдкор-2003" Россиядаги мусобақанинг 4-кунида дуранг ўйнади Новости

"Бунёдкор-2003" Россиядаги мусобақанинг 4-кунида дуранг ўйнади

24 мартдан 8 апрелга қадар Россиянинг Дагомис шаҳрида марҳум Валентин Бубукин хотирасига бағишланган ҳисоб бўйича 6-мусобақа бўлиб ўтмоқди.
Бу мусобақада Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол академиясининг 2003 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоа иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг биринчи босқичи тўртинчи кун баҳслари якунига етди.

"Бунёдкор" дастлабки уч турда икки ғалабага эришган ва бир мағлубиятга учраганди.

Қуйида тўртинчи кунги барча натижаларни тақдим этамиз.

2003 йилда туғилган футболчилар

«Митино» (Москва) 2-3 «БЎСМ-7» (Сочи)
«Сокол» (Москва) 0-3 «Акрон» (Новосемейкино)
«Бунедкор» (Тошкент) 2-2 «Политех-2003» (Махачқалъа)
«Абхазия терма жамоаси» 4-0 «Краснодар» (Краснодар)
Олимпия захиралари мактаби-5 (Краснодар) 0-2 «Сочи» (Сочи)
«Смена-2» (Москва) 2-0 В.Понедельник академияси (Ростов – на - Дону)

"Бунёдкор" ушбу гуруҳ пешқадамлари Абхазия терма жамоаси ва "Краснодар"га қарши икки муҳим ўйин ўтказади.

Гуруҳ босқичида 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мусобақанинг ярим финалида иштирок этишади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика