RU

Последние новости

14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  1 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  1 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  2 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  22 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23

Бундеслиганинг марказий ўйинига бағишланган Превью Новости

Бундеслиганинг марказий ўйинига бағишланган Превью

Германия Бундеслигасининг муҳим ўйини Мюнхенда ўтказилади.

Уч кун олдин Германия кубогида ўзаро тўқнаш келган "Лейпциг" ҳамда "Бавария" жамоалари энди чемпионатда куч синашишади.

Кубокдаги ўйинда "лоторея" орқали ютуқ "Бавария"га чиққанди. Ўша ўйин учун ҳам реванш олиш мақсадида Ральф Хаззенхюттль жамоаси Мюнхенга сафар уюштирмоқда.

10-тур олдидан жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган.

Юпп Хайнкес бошқарувидаги "Бавария" пешқадам "Боруссия" билан бир хил очко жамғарган ва фақатгина тўплар нисбатига кўра иккинчи поғонани эгаллаб турибди. "Лейпциг" эса улар бир очко кам тўплаб 3-поғонани банд этган. "Альянц Арена"даги баҳс "Лейпциг"ни турнир жадвалида камида яна бир поғона кўтарилишига хизмат қилиши мумкин. Агарда улар "Бавария" қаршилигини енга олишса.

"Лейпциг" жамоаси Бундеслигада ҳали "Бавария"ни мағлуб этишни уддасидан чиқишмаган. Кубок учрашувини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, ҳар сафар "Бавария"нинг тажрибаси олдида "бўқалар" ожиз қолишмоқда.

"Бавария" - "Лейпциг" ўйинидан 3 соат олдин пешқадам "Боруссия" - "Ганновер" билан куч синашишини инобатга оладиган бўлсак, бу баҳсда дортмундликлар ғалаба қозонишлари шарт. Акс ҳолда улар пешқадамликни бир неча соатлардан кейин Мюнхенда ўзаро тўқнашадиган "Бавария" ёки "Лейпциг"га бўшатиб беришларига тўғри келади. Бу жиҳат эса "Боруссия"га қўшимча мотивация бағишлаши аниқ. Аксинча ҳолат юзага келадиган бўлса, Мюнхендаги ўйин янада жозибали ва қийматли бўлиши мумкин. Чунки "Боруссия" "Ганновер" билан очко йўқотадиган бўлса, унда марказий беллашув янада кескин ва муросасиз ўтиши шубҳасиз. Чунки марказий ўйин пешқадамлик учун курашга айланиб кетиши муқаррар.



Бу ўйинда кимнинг устунлиги юқори?

Албатта "Бавария"даги футболчилар маҳорати, даражаси рақибиникидан кўра бир бош баланд. Тажриба бу ерда сўзсиз "Бавария" фойдасига ишлайди.

Аммо тарози палласи "Лейпциг" томонга ҳам оғиш эҳтимоли йўқ эмас. Биринчидан, жамоа анча ёш ва уч кун аввал 120 дақиқалик қийин учрашувдан кейин нисбатан қариб қолган "Бавария"га кўра тезро тикланишга улгуришган. Кубок баҳсида қизил карточка олган жамоа етакчимси Наби Кейтанинг ушбу дисквалификацияси бундеслига ўйинларига ўтмайди. Бу борада "Лейпциг"да муаммо йўқ.

"Бавария" эса ёш жиҳатдан нисбатан анча қария ва жамоанинг ҳужум чизиғида танловлари чекланган. Мюллер, Рибери ва Хамесда жароҳат мавжуд. Томас Мюллер ҳамда Рибери ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Хамес эса сўроқ остида.

Тажрибадан ташқари "Бавария"нинг яна бир устунлиги бу жамоанинг ҳозирги руҳий ҳолати. Юпп Хайнкес келганидан кейин "Бавария" яхши томонга ўзгарди. Ички муҳит янгиланди ва яхшиланди. Шунингдек, кубок баҳсида ғалабадан кейин "Бавария" "Лейпциг"дан яққол яхши ҳолатда эканлигини аниқ.

Кубок ўйинида "Бавария" томонидан яраланган "буқалар" Мюнхенда анча ғазаб билан келишлари аниқ. Демак бизни қизиқарли ва муросасиз тўқнашув кутаётгани аниқ.

"Бавария" ўз уйида қизил либосда ўйнашини ҳисобга олсак, бу кўзи қонга тўлган "буқалар"ни янада ғазаблантиради...

Бундеслига, 10-тур.

"Бавария" - "Лейпциг" (21:30)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Даниел шиберт.

Ўзаро ўйинлар статистикаси: "Бавария" ва "Лейпциг" чемпионатда икки маротаба дуч келишган ва ҳар иккала баҳсда ҳам мюнхенликлар ғалаба қозонишган.



Германия чемпионати турнир жадвали >>> Бундеслига

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика