RU

Последние новости

15:02Анчелотти: "Реал" — менинг охирги клубим"  1 14:34"Ливерпуль" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 14:10Доминик Соланке "Тоттенхэм"га ўтишга рози  2 13:54Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди  7 13:39Мало Гюсто: "Челси" Конференциялар Лигасини ютиши керак"  2 13:17Тен Хаг Амрабат "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкинлигини айтди  2 13:06Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  5 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  4 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  4 11:31Анри 1999 йил "Арсенал"га ўтиши ҳақида эслади: "Венгер мен шунчаки вақт йўқотаётганимни айтган"  7 10:49Ўсмирларимиз Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади  4 10:20«Ливерпуль» Европа чемпиони учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  5 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  3

Бундеслиганинг энг ёрқин 11 нафар ёш футболчиси Новости

Бундеслиганинг энг ёрқин 11 нафар ёш футболчиси

Ушбу мавсумда Германия чемпионатида кўплаб жуда ёш футболчилар майдонга тушди. Қуйида Бундеслиганинг энг ёш 11 футболчиси билан таништирамиз.
Никлас Штарк

Туғилган сана: 14 апрель 1995 йил
Клуб: “Нюренберг”
Амплуа: таянч ярим ҳимояси

2013/14 йилги мавсумда 13 ўйинда майдонга тушган, 3та сариқ карточка олган.



Никлес 9 ёшлик пайтидан бери “Ньюренберг”да. Бундеслигада эса ўтган йили дебют қилишга улгурди.  У “Нюренберг”нинг барча йш жамоаларида сардорлик қилишга улгурган. 2011 йилдан буён Германия ёшлар терма жамоаси сафида ўйнайди.

Мариус Герсберг

Туғилган сана: 20 июнь 1995 йил
Клуб: “Герта”
Амплуа: дарвозабон

2013/14 йилги мавсумда 1 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ўтказиб юборган.



Ёшига кўра у “Герта”нинг тўрт дарвозабонидан кичикроқ. Бироқ шундай бўлишига қарамай, у асосий дарвозабон Томай Крафтга энг биринчи рақамли ўринбосар ҳисобланади. Ушбу мавсумда у фақатгина бир ўйинда майдонга туша олди. Бироқ ўша ўйинда “Герта” Дортмунднинг “Боруссия”си устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Пьер-Эмиль Хейбьерг

Туғилган сана:
5 август 1995 йил
Клуб: “Бавария”
Амплуа: Марказий ярим ҳимоячи

2013/14 йилги мавсумда 3 ўйинда майдонга тушиб, 1та голли пас берган.



Истеъдодли даниялик футболчи Бундеслигадаги дебютини Хайнес даврида ўтказган ва Германия семпионатида майдонга тушган “Бавария” тарихидаги энг ёш футболчига айланганди. Пьер Зинедин Зиданга тақлид қилишга уринади. Унинг кумири айнан мана шу буюук ярим ҳимоячи ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда Гвардиоланинг ўйин тизимида ушбу маҳоратли футболчига ўрин топилмаяпти.

Никлас Зюле

Туғилган сана:
3 сентябрь 1995 йил
Клуб: “Хоффенхайм”
Амплуа: марказий ҳимоячи

Ушбу мавсумда 19 ўйинда майдонга тушиб, 3 голга муаллифлик қилган, иккита сариқ карточка олган.



“Хоффенхайм” бу мавсумда жуда ҳам кўп гол ўтказиб юбораётнига қарамай, Никласга асосий таркибдан деярли доим жой топимоқда. Бўйдор ҳимоячи рақиб жарима майдонида ҳам тез-тез пайдо бўлиб туради ва у ерда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олади. Ушбу ёш йигитдан кўра унинг амплуасида фақатгина “Хоффенхайм”дан Давид Абрахам яхшироқ кўрсатгичга эга холос.

Максимилиан Майер

Туғилган санаси:
18 сентябрь 1995 йил
Клуб: “Шалке-04”
Амплуа: марказий ярим ҳимояси

Ушбу мавсумда 21 ўйинда майдонга тушиб, 5 голга муаллифлик қилган, иккита голли пас берган ва 3та сариқ карточка олган.



Макс бундеслигада ушбу мавсум кашфиёти бўлиш учун асосий давогарлардан бири бўлиб турибди. Тезкор дриблингга эга эканлиги ва бошқа абжирлик жиҳатлари ўхшаш бўлгани учун уни ҳозирданоқ Месси ва Гёцега қиёслашяпти. Майер ўзининг ушбу ҳислатларини узоқ йиллар давомида футзал жамоаси таркибида тўп тепгани шарофати деб билишини айтди.

Марк Штендера

Туғилган сана:
10 декабрь 1995
Клуб:
“Айнтрахт” Ф
Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи



2013/14 мавсумда фақат битта ўйинда майдонга тушди
Ўтган мавсумда Марк “Айнтрахт” таркибида 5 ўйинда майдонга тушган. Ушбу мавсум олдидан эса у тиззасидан жиддий жароҳат олди. Умуман олганда, яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. У кеча ушбу мавсумда илк марта ўйнади.

Валмир Сулаймоний

Туғилган сана:
1 феврал 1996 йил
Клуб: “Ганновер-96”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Бу мавсумда у икки ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас берган


Келиб чиқиши албаниялик бўлган Германия фуқароси 3 ой олдин Бундеслигада дебютини ўтказди ва биринчи ўйинининг ўзидаёқ голга олиб келган тўп узатишини амалга оширди. Германия ўсмирлар терма жамоаси сафида тўп тепган футболчи катталар даражасидаги ўйинларда ўзининг тарихий ватани шарафини ҳимоя қилиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Жонатан Та

Туғилган сана: 11 февраль 1996 йил
Клуб: “Гамбург”
Амплуа: марказий ҳимоячи

2013/14 мавсумда у 15 ўйинда иштирок этиб, 1та голли пас берди.



Ушбу мавсум олдидан келиб чиқиши ивуарлик бўлган ешбе немис футболчиси “Гамбург”нинг ёшлар таркибидан асосий жамоага ўтказилган. Ёш марказий ҳимоячи жамоадаги мураббийлар алмашуви даврида ҳам барқарор равишда таркибдан ўрин олиб келмоқда.

Тимо Вернер

Туғилган санаси: 6 март 1996
Клуб: “Штутгарт”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

2013/14 йилги мавсумда 23 ўйинда майдонга тушиб, 4 голга муаллифлик қилиб, 4та голга ҳаммуаллифлик қилди.



Мавсумнинг яна бир ёрқин кашфиётларидан бири. “Штутгард”нинг бундеслигадаги энг ёш дебютанти. Бундеслигада дублга эришган энг ёш футболчи ҳам айнан у.
Биринчи мавсумидаёқ ўспирин йигит катталардек ўйнаб кетди ва аллақачон уста мураббий қўл остида тўп тепишга улгурди.

Левин Озтунали

Туғилган сана: 15 март 1996
Клуб: “Байер”
Амплуа: марказий ярим ҳимоячи

Ушбу мавсумда 6 ўйинда майдонга тушган



Лавиннинг отаси турк, онаси эса  немис . “Байер” тарихидаги энг ёш  ҳисобланадиган ушбу футболчи асосан ёшлар жамоаси таркибида ўйнайди ва вақти-вақти билан  асосий таркибга ҳам таклиф этилиб турилади.

Юлиан Брандт

Туғилган сана:  2 март  1996 йил
Клуб: “Байер”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда  4та ўйинда майдонга тушган.



Юлиан учун катта футбол  шу йили бошланди. Бироқ йигитча Чемпионлар Лигасида ҳам тўп тепишга улгурди. Бироқ бу тажриба у қадар ҳам ёқимли бўлмаганини таъкидлаш керак. “ПСЖ”га қарши ливеркузенликлар қандай ўйнагани ёдингизда бўлса керак?

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика