RU

Последние новости

10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  0 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  1 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  79 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси Новости

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси

Германия футболига ихтисослашган журналист Шаҳбоз Беғамов телеграм канали орқали 16 май куни рестарт бериладиган Бундеслигани қайси телеканалда томоша қилиш борасида тавсия берди.

"Бундеслигани қайси телеканаллар кўрсатади?

Охирги кунларда бир нечта шунга ўхшаш саволларга дуч келдим. Бундеслигани юртимизда кўрсатиладиган каналлар ичидан "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги "Футбол1", "Футбол2" ҳамда "Футбол3" каналлари аниқ кўрсатади. Куни кеча эфирда "Матч ТВ" журналистлари Бундеслига доирасидаги тур ўйинларининг барчасини имкон қадар жонли ва параллель учрашувлар натижасида эфирдан тушиб қоладиган баҳсларни ёзиб олинган ҳолда намойиш этишларини таъкидлашди. Яъни, "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги каналлар Германия Бундеслигасини тўлиқ форматда кўрсатади.

Бундеслига телетрансляция ҳуқуқини сотиб олган каналлар орасида дастлаб "Спорт"ни кўрганим йўқ. ГФЛ бўйича узоқ титкилашлардан кейин мазкур чемпионатни кўрсатиш ҳуқуқига ўзимизнинг «Спорт» канали ҳам эгалигини тасдиқловчи расмий рўйхатни топдим. Демак «Матч ТВ» канали йўқ мухлислар ҳам бемалол Бундеслигани томоша қилишлари мумкин. 

Маълумот учун, Тожикистонда ҳам Германия чемпионати намойиш этилади. «Варзиш ТВ» ва «Футбол ТВ» каналларида Германия чемпионати трансляция ҳуқуқи мавжуд.

Шунингдек, "Eurosport" тармоғидаги каналлар ҳам Бундеслигани кўрсатади.

Тавсиям шуки, имкони бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ" каналларида томоша қилинг! Ўйин сифати ва шарҳ бир-бирига ҳамоҳанг бўлгани дуруст. Айниқса Бундеслигани Сергей Кривохарченко ва Роман Нагучев шарҳида томоша қилиш лозим. Чунки мазкур шарҳловчилар айнан Германия футболига ихтисослашган профессионаллар. Шунингдек, Георгий Черданцев, Константин Генич шарҳида Бундеслигани томоша қилиш ҳам қизиқ туюлмоқда. Бири Италия футболига, иккинчиси кўпроқ Ла Лигага  ихтисослашган профи. Аммо иккаласининг иши, шарҳи ва футбол тушунчаси юқори. Бу эса шарҳда жуда керак ва шарт бўлган жиҳат. Шу тарафлама уларнинг шарҳида футбол кўриш ёқимли.

Очиғи, Денис Казанский Бундеслигани шарҳламагани маъқул :-) Доим Бундеслигани тролль қилиб келган шарҳловчини Матч ТВнинг Германия футболидаги аудиторияси қабул қилиши қийин. Қисқаси, имконият бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ"да томоша қилинг", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика