RU

Последние новости

15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  10 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  24 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  7 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  3 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  41 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7

Бундеслига: Янги турда янги рекордлар қайд этилармикан... Новости

Бундеслига: Янги турда янги рекордлар қайд этилармикан...

Германия бундеслигасининг навбатдаги турида бир қатор рекордлар янгиланиши мумкин.
“Бавария” мағлубиятсиз сериясини давом эттириш имконига эга. Бернд Лено эса юзинчи ўйинни ўтказиши кутилмоқда. Шу сабабдан сизни баьзи бир қизиқарли маьлумотлар билан таништириб ўтмоқчимиз. 

Янги турга янги рекорд билан
“Штуттгарт” сўннги беш учрашувнинг барчасида ўйиннинг дастлабки чорагини 1:0 ҳисобида якунлаб, “Байер” нинг 2002 йилдаги натижасини такрорлай олди. Аммо бундай серияни олтита ўйинга етказиш ҳозирга қаадар ҳеч бир жамоага инасиб этган эмас...

“Бававрия” – енгилмас?!
“Бавария” нинг 37 ўйиндан буëн мағлубиятга учрамай келаëтганидан хабарингиз бор. Агар мюнхенликлар навбатдаги турда “Боруссия” Дортмундни мағлуб этишни ëки юутқазмасликни уддалашса улар ўз рекордларини янада яхшилаб олиш имконига эга бўладилар.

“Бавария” “Боруссия”ни қачон ютади?!
Олти ўйиндан бери мюнхен супер-клуби “Боруссия” Дортмундни доғда қолдиролмай келмоқда. Шу пайтгача “Бавария” узоқ вақт давомида мағлуб этолмаган жамоа Бременнинг “Вердер” клуби саналарди. “Машшоқлар” 1988-1993 йилларда “Бавария” га қарши ўйинларда 12 та баҳсни мағлубиятсиз тугатишган. Бу натижани дортмунднликлар яқин орада янгилаш имконига эгалар. Фақат улар бунинг учун навбатдаги турда ютқазмасликлари лозим.

Енгилмас испан
Пеп Гвардиола бўлса бундеслига доирасида дастлабки ўн икки ўйинни мағлубиятсиз ўтказган Карл – Ханц Фелдкампдан кейинги иккинчи мураббийга айланди. Пепнинг жамоаси 12 та баҳсда 32 очко йиғган. Бу эса – янги рекорддир.

Олтинтоп турк футболчилари ичида энг зўри!
“Аугсбург” ўйинчиси Ҳалил Олтинтоп бундеслигадаги 249 ўйин арафасида турибди. Агар у 13 турда ҳам майдонга чиқса Йилдирай Баштуркнинг натижасини такрорлаш имконига эга бўлади. Турк футболчилари орасидаги энг яхши тўпурар ҳам Олтинтоп саналади. Унинг ҳисобида ҳозиргача 49 та гол мавжуд.

Янги юбиляр

Леверкузеннинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено немис бундеслигасида нақд 99 та ўйин ўтказди. Навбатдаги учрашув Лено учун юбилей 100 ўйин бўлади. Ушбу кипернинг юзлик довонидан яхши ўтиб олишига тилакдошмиз.  

Зохиржон Акрамхонов тайëрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика