RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Бундеслига. "Бавария" – чемпион! Новости

Бундеслига. "Бавария" – чемпион!

Германия чемпионати 32-тур баҳслари давом этади.

"Вердер" – "Бавария" 0:1

16 июнь, 23.30, "Везерштадион"

Гол: Левандовски (43).

"Вердер" – Павленка, Гебре Селассие, Фридль, Велькович (Писарро, 88), Фогт (Лангкамп, 46), Битенкур (Сарджент, 62), Эггештайн, Рашица (Бартельс, 62), Классен (Фюллькруг, 84), Мойсандер, Осако.

"Бавария" – Нойер, Боатенг, Павар, Алаба, Киммих, Гнабри (Люка Эрнандес, 82), Дэвис, Горетцка, Коман, Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар:

Дэвис (19), Эггештайн (56), Лангкамп (88), Киммих (89).

Четлатиш:

Дэвис (79).

Вердер

Бундеслига . Тур 32

16/06/2020, 23:30

1
:
0
Завершен

Бавария

Роберт Левандовский - 43'

Стадион: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 зрителей

Главный судья: Harm Osmers

45'
90'
46'  Кевин Фогт (Себастьян Лангкамп)
56'  Максимилиан Эггештайн
62'  Леонардо Биттенкурт (Фин Бартельс)
62'  Милот Рашица (Джошуа Сарджент)
84'  Дэви Классен (Никлас Фюллькруг)
88'  Себастьян Лангкамп
88'  Милош Велькович (Клаудио Писарро)
19'  Альфонсо Дэвис
43'  Роберт Левандовский
43'  Жером Боатенг
79'  Альфонсо Дэвис
82'  Серж Гнабри (Люка Эрнандес)
89'  Йозуа Киммих

Мюнхен суперклуби жорий мавсум чемпионига айланди. "Бавария"нинг юртимиздаги барча мухлисларини табриклаймиз!

Учрашув якунланди!

90+4. "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Тўп олдида Киммих.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Фантастик сейв! Ўйин якунида "Бавария" ғалабани қўлдан чиқаришига бир баҳя қолди. Аммо Нойер ўз ўрнида.

89. Майдонда ҳаракатланаётган Вельковичнинг ўрнига "Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси, тажрибали Клаудио Пизарро туширилди. У бугун сеҳрли таёқча вазифасини ўтаб бериши керак.

87. "Бавария"ни чемпионликдан бир неча дақиқалар ажратиб турибди.

85. "Вердер" футболчилари ижросида кескин ҳужум кўрдик, аммо тўп форварднинг оёғига яхши тушмади.

82. Майдонни тарк этган Дэвиснинг позициясини Л. Эрнандес ёпишга ҳаракат қиляпти.

81. Ухх. Кингсли Коман рақиб жарима майдони ичида алдамчи ҳаракатлар намойиш қилиб Павленка дарвозасини ўққа тутди. Бурчак зарбаси.

79. Ана холос! "Бавария" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Вельковичга нисбатан қоидани бузган Алфонсо Дэвис иккинчи сариқ карточни олиб майдонни бевақт тарк этди.

78. Томас Мюллер ҳужумда қоида бузди.

76. Ҳисобда ортда қолаётгани боис ҳужумлар ташкил қилиши керак бўлган мезбонлар майдоннинг иккинчи ярмига тўп билан ўтишга ҳам қийналмоқда.

73. "Бавария" футболчилари имкон борича тўпни назоратда тутиб туришга ҳаракат қиляпти.

65. Киммихнинг жаримадан узатган тўпини Павленка қайтариб юборди.

62. Кичик ва чиройли комбинация жуда жозибали чиқди. Якунда Паварнинг зарбаси ноаниқ кетди.

60. Мюллернинг ажойиб пасидан кейин Левандовски қулай вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

55. Эхххх!!! Левандовски жуда чиройли гол урганди. Аммо унга пас берган Мюллер оффсайдда қолиб кетганди.

50. Ҳозирча жамоалар ҳужумга ўтишга шайланишмаяпти.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва 2-бўлимга старт берилди.

"Бавария" катта устунлик қилган тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Боатенгдан супер пас ва Левандовскидан чиройли гол. Футболчи бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди! 0:1! Жамоа чемпионлик сари қадам ташлашда давом этмоқда.

41. Мюнхенликлар доимгидек ҳужумга зўр беришган. Аммо якуний зарбагача иш етиб бормаяпти. Ҳозир ҳам Коман тўпни тўхтатгунича ҳимоячилар тепиб юборишди.

39. "Бавария" босимни оширган. Лекин голга тортадиган вазият йўқ.

37. Ўйин яна марказга кўчди. Тўп асосан меҳмонларда.

33. Давид Алабанинг зарбасини Павленка ушлаб олди.

31. "Вердер" ҳам ҳужумкорликни оширмоқда. Классен жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

26. УХХХХХХХХХ!!!! Жарима майдончаси ичида тўпни оффсайд ҳолатида қабул қилиб олган Гнабри марказдаги Мюллерни топди. Томас эса зарба учун ноқулай бўлиб тургани учун тўпни Киммихга қолдирди. Жошуанинг зарбасини тўп тўсини қайтарди. 

24. ЗАРБАААААААААААА!!! Мюллер рақиб жарима майдончаси ичидаги Команга тўпни ҳаволатиб узатиб берди. Кингслининг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

22. "Бавария" узоқ вақт давомида ҳужум ташкил қилди. Бу эса Дейвиснинг ноаниқ ҳаракатидан кейин тўхтаб қолди.

19. ЗАРБАААААААААААААА!!! Эггештайннинг 23 метрлардан йўллаган зарбаси Нойер дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

17. Ўйин темпи баланд эмас. Ҳозирча бизнинг чемпионатнинг бироз тезлашган вариантини кўряпмиз.

15. Киммих жарима майдончаси ичига Левандовскининг йўлига тўпни ташлаб берганди. Бироқ ҳужумчи тўпга ета олмади.

13. Сўнгги ўтаётган дақиқалар давомида "Вердер" бироз сифатлироқ ўйнамоқда. Биттенкурнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Нойер ушлаб олди.

9. ЗАРБААААААААААА!! Чап қанотдан узатилган тўпга Селассие зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

8. Кингсли Команнинг қанотдан тўп узатиши майдондан ташқарига чиқиб кетди.

4. УХХХХХ!! Чап қанотдан оширилган тўпни Гнабри бўш дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди. Лекин бунга қадар оффсайд қайд этилди. 

2. Илк ҳужум мюнхенликлар томонидан ташкил қилинди. Левандовскининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишган пайтда Левандовски ҳужумда фол ишлатди.

1. Бош ҳакам старт хуштагини чалди.

- Учрашув бошланишига барча нарса шай.

- Демак, жамоалар ўйинни бошлаш учун майдонга чиқиб келишди.

Албатта, бундай рухлантириш жуда муҳим. Лекин карантин футболида эмас)

Шунингдек, учрашувда Бундеслига тўпурари Роберт Левандовски асосий таркибда ўйнайди. Бугун ҳам ундан чиройли голлар кутиб қоламиз.

Шу ўринда икки жамоанинг ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, 62 ўйинда 16 бора "Вердер", 36 марта "Бавария" ғалабага эришган. Қолган 10 баҳсда эса ғолиб аниқланмаган.

Айни дамдаги турнир жадвалида кўриниб турибдики, бугунги ғалабадан кейин дортмундликлар пешқадамни қувиб ета олишмайди.

Ҳурматли футбол мухлислари, бугун "Везерштадион"да Германия Бундеслигаси 2019/20нинг чемпиони аниқланиши мумкин.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика