RU

Последние новости

09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  5 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади Новости

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади

Куни кеча Гамбург шаҳрида Немис Футбол Иттифоқи (НФИ) нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келаси мавсум учун бундеслига ва  Германия Кубоги мусобоқалари тақвими тасдиқланди.

Йиғилиш қарорига кўра 2014-2015 мавсум келаси йилнинг 22 август куни старт оладиган бўлди. 17-турдан сўнг, 19 декабрдан бошлаб жамоалар қишги таътилга чиқишади ва у 2015 йилнинг 30 январига қадар танаффус бўлади. Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувлари эса 2015 йил 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланди. Мавсум якунида бўлиб ўтадиган ўтиш турнири санаси 27 май ва 3 июнь кунлари оралиғи этиб белгиланди. Ушбу минитурнирда бундеслигада сўнгги 3та ўринни банд этган жамоалар иккинчи бундеслиганинг дастлабки 3та поғонани эгаллаган жамоаларига қарши баҳс юритадилар.

Германия Кубоги мусобоқаси тақвимига ҳам бироз ўзгартириш киритилди. Унга кўра янги мавсумда кубок учрашувларининг биринчи давраси 15-18 август кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи давра ўйинлари бўлса 28-29 октябрь санасига белгиланган. Кейинроқ 2015 йилнинг 3 ва 4 март кунлари 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Чоракфинал 7-8 апрель, ярим финал эса 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтадиган бўлди. Германия Кубоги финал учрашуви 30 май куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан бир ҳафта кейин айнан шу стадионда Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика