Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган
30 ноя 2022 19:29
Новости
Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган
Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам, 1872 йилнинг 30 ноябрда биринчи халқаро расмий футбол ўйини ўтказилган.
Ўша куни Глазгода Шотландия ва Англия терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашув дуранг билан якунланган - 0:0. Ўша ўйинни 4000 томошабин томоша қилган.
Ушбу баҳсдан олдин Шотландия ва Англия терма жамоалари аллақачон ўзаро ўйин ўтказишга улгурганди, бироқ шотландиялик футболчилар Лондонда истиқомат қилгани учун ФИФА томонидан тан олинмаганди.
Англия терма жамоаси айни дамда Қатарда жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Сешанба куни британияликлар Уэльсни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди ва биринчи ўрин билан жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўл олишди. Англия терма жамоаси эндиликда 2 декабрь куни 1/8 финал доирасида Сенегалга қарши майдонга тушади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии