Бунақаси ҳали бўлмаган. Жаҳон чемпионатида Осиёдан 5та жамоа қатнашади
15 ноя 2017 23:58
Новости
Бунақаси ҳали бўлмаган. Жаҳон чемпионатида Осиёдан 5та жамоа қатнашади
Австралия терма жамоаси ЖЧ-2018 плей-оффида Гондурасни мағлуб этиб йўлланмага эга чиқди.
Шу тариқа, тарихда илк бор Осиё қитъасидан бирданига бешта жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
1998 йилдан буён Осиёдан 4тадан жамоа мундиалда қатнашиб келаётганди. 2018 йил бу рекорд янгиланади.
Маълумот учун, Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоалари Осиё шарафини ҳимоя қилишади.
Комментарии