RU

Последние новости

01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  2 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  10 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди Новости

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди

25 ноябрь куни Саудия Арабистони чемпионатида Жидда дербиси бўлиб ўтади.

Шу куни "Ал Иттиҳод" мезбон сифатида ҳамшаҳари "Ал Аҳли"ни қабул қилади. Маълумки, ҳар икки жамоа уй учрашувларини битта стадионда ўтказади. Саудия Арабистони Про лигаси 10-туридан ўрин олган мазкур баҳсга қизиқиш ҳозирдан катта.

Ишонасизми, чипталар ҳали сотувга чиқарилмасдан қандайдир уч дақиқа ичида 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди. Бунақаси Осиё футболида камдан кам кузатилади. Тасаввур қилинг-а, 3 дақиқа ичида 20 мингта чиптага олдиндан буюртма!

Энди Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин танаффус пайтида лотерея ўйналадими-йўқми, буни билмаймиз. Агар каттароқ бирорта соврин қўйилганида бир киши шунча билетни сотиб олибди деб тахмин қилса бўларди. Лекин сир эмас, Саудияда мухлислар шундоқ ҳам футболга қизиқади ва буюртма минглаб фанатлар томонидан берилганини тахмин қилиш қийин эмас.

Турнир жадвалида "Ал Иттиҳод" 9та ўйиндан сўнг ҳали бирорта ғалабага эришмай, 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. "Ал Аҳли" эса 19 очко билан 3-ўринда боряпти. Ҳозирча жадвал пешқадами "Ал Ҳилол" - 9та ўйин, 9 ғалаба, 27 очко.

25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жидда дербиси бизнинг вақт билан 21:40да старт олади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика