RU

Последние новости

20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  17 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5

БУМ! "Насаф"га аргентиналик ҳужумчи келмоқда Новости

БУМ! "Насаф"га аргентиналик ҳужумчи келмоқда

Суперлига клублари 2-давра олдидан таркибни кучайтириш ҳаракатларини давом эттиришмоқда.

Қаршининг "Насаф" клуби яқиндагина грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жаба Жигаури билан шартнома имзолаган эди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги қаршиликлар бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас. "Аждарлар" сафини аргентиналик тажрибали ҳужумчи Андрес Чавез билан тўлдириш арафасида туришибди. Футболчининг агенти Франко Грасси ижтимоий тармоққа Чавез билан аэропортда тушган суратни жойлади. Грасси ўзимизнинг Шаҳбоз Беғамов билан ҳамкорлик қилади. 32 ёшли ҳужумчи тез орада "Насаф" аъзосига айланади.


Чавезнинг "Банфилд" (Аргентина) билан шартномаси 2023 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган. Яъни, у эркин агент эмас. Шунга қарамай, "Насаф" клуби футболчига қизиқарли таклиф билан чиқди ва уни Қаршига келишга кўндирди.

1991 йилда туғилган Андрес Чавез Аргентинанинг "Банфилд" клуби афсонаси ҳисобланади. Ҳозиргача ҳам ушбу жамоа сардори. Бундан ташқари, машҳур "Бока Хуниорс" билан мамлакат чемпиони бўлган. Бразилиянинг номдор жамоаси "Сан Паулу"да ҳам тўп тепган.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика