RU

Последние новости

17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  5 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  11 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  3 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс” Новости

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс”

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби улкан тарихга эга клуб ҳисобланади.

Лекин жамоанинг охирги 10 йиллик тарихига назар солсангиз, клуб иродасига тан бермасликнинг иложиси йўқ. Қуйида эътиборингизга Европа лигаси финалчисининг тарихига назар соламиз.

Учинчи лигага туширилиб юборилиши

Диққат қилинг, “Рейнжерс” қарийб 10 йил муқаддам банкрот ҳолатида Шотландия Иккинчи лигаси (учинчи рақамли дивизион)га тушириб юборилди. Чиндан ҳам ўша вақтда клуб банкрот ёққасига келган. Ҳаттоки, жамоани тарқатиб юбориш фикри ҳам бўлган. Улкан тарихга эга бўлганлиги боис, уни сақлаб қолиш ва имкон қадар қаддини тиклаш бўйича мухлислар ҳам астойдил ҳаракат қилишди. 

Ортга қайтиш

Глазголиклар секин-аста ҳомийлар топиб, Шотландия элит лигаси – Премьер-лига ортида турувчи Чемпионшипга қайтиш учун атиги 2 мавсум сарфлашди. Атиги 2 мавсум. Аниқроқ қилиб айтганда, 2012 йили қуйига тушириб юборилган жамоа дарҳол Чемпионшипга қайтди. Керакли ҳомицлар ҳисобига жамоа 2016 йилда мазкур лигада ғолиб бўлиб, кучлилар сафига кўтарилди. Бу вақт давомида асосан ёшлар ва айрим тажрибали ижрочилар ҳисобига “Рейнжерс” шакллантирилди.

Узоқ кутилган чемпионлик

2021 йил “Рейнжерс” учун муҳим йиллардан бирига айланди. Клуб банкротлик сабаб қуйига равона қилинган вақтида ҳеч ким “Рейнжерс”ни яна чемпион бўлишини тахмин қилмаган. “Селтик”нинг узоқ йиллик гегемонлигини айтишганди. Стивен Жеррард глазголикларни қабул қилиб олиб, ажойиб тарзда жамоа шакллантирди. Жермейн Дефо, Жон Фланаган каби инглиз ижрочилари  таклиф қилинди. Ёшларга эътибор қаратди. Бу эса чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган ҳолда чемпионликни тақдим қилди. Бу эса клубнинг қанчалик метиндек иродаси эканлигидан далолат. 

Дарқове, глазголикларнинг мухлислари Жеррардни яхши хотиралар билан эслашади. У тарих ёзиб кета олди. 

Халқаро майдондаги муваффақият

Диққат қилинг, “Рейнжерс” жорий мавсум евроаренада ҳам ўйнашни унутмаганини тўлиқ исботлаб, Европа лигаси финалига йўл олди. Тўғри, жамоа Шотландия Премьер-лигаси чемпионлигини азалий рақибига топшириб бўлди. Бироқ “Айнтрахт”га қарши кечадиган баҳс орқали ғалаба қозонса, 10 йил ичида ботқоқликдан юқорига тез кўтарилган жамоа сифатида кўп йиллар янада эслашлари мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика