RU

Последние новости

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  4 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  1 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори? Новости

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори?

Бугун суперлиганинг 4-тур қолган учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилса, Қаршида “Насаф” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз.


"Бунёдкор" - "Бухоро"



Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди ва Хуршид Ғиёсовнинг ягона голи эвазига сафардан 3 очко билан ортга қайтди. Бу йилги суперлига баҳслари барча жамоалар учун қийин кечмоқда. Ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Бухоронинг “Бухоро” жамоаси ҳам Тошкентга шунчаки ўйин ўтказиш учун ташриф буюрмайди. “Бухоро” пойтахтдан камида дуранг билан уйга қайтишни мақсад қилган бўлса ажабмас. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда “Бунёдкор” жамоасига осон бўлмаслиги аниқ. Ўтган турда бухороликлар ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.Ушбу ғалаба шукуҳи уларга бугунги учрашувда бироз бўлсада куч бериши табиий. “Бунёдкор” – “Бухоро” жамоалари ўзаро йигирма маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 16 учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган бўлса бир маротаба “Бухоро” жамоасининг қўли баланд келган. 3 маротаба томонлар муроса йўлини танлашган. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” жамоасига қарши 10та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. “Бухоро” Тошкентдаги ўйинда бирор маротаба ҳам “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қила олмаган. Бугунги баҳсда “Бунёдкор” жамоасининг имкониятлари “Бухоро”га қараганда нисбатан кўпроқ.



Имконият: 40/30/30



“Насаф” – “Металлург”



Ушбу турда Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. “Аждарлар” мусобақа жадвалида “Навбаҳор” билан бир хил 7 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилмоқда. Бекободликлар эка “Насаф”дан 2 очко ортда бормоқда. Агарда бугунги баҳсда “Металлург” ғалаба қозонадиган бўлса ҳозирги ҳолатини яхшилаб олиши мумкин. Аксинча бўладиган бўлса “Металлург” қуйи поғонага тушиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугун бекободликлар Қаршида кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга тўғри келади. “Насаф” жамоаси мусобақа жадвалида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб боради. Ушбу жамоалар ўзаро 40 маротаба тўқнаш келишган. 26 ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, тўртта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда “Металлург” ғолиб бўлган. Бундан аввалги турда “Насаф” сафарда “Қизилқум” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришганди. “Металлург” эса ўз уйида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб, Суҳроб Нуруллоевнинг киритган ягона голи эвазига ғалабани тантана қилган. Бугунги ўйинда “Насаф” жамоасининг имкониятлари рақибларига қараганда бироз кўпроқ. “Насаф” ўзаро ўйинда ўз уйида “Металлург”га бир маротаба мағлубиятга учраган.


Имконият: 40/30/30


Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика