RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  70 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  0 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  3 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  20 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  18 19:44CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон илк турда Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 19:36Назорат ўйини. "Навбаҳор" БАА жамоасига жавобсиз 16та гол урди!  27 18:58Луис Диас Лондон клубига ўтиши мумкин  9

Бугун ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига қуръа ташланади Новости

Бугун ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига қуръа ташланади

Теги :  ЖЧ-2018
Бугун 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Санкт-Петербург шаҳридаги "Константинов" саройида маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 20:00) бошланадиган тадбирда жаҳоннинг кўплаб футбол юлдузлари иштирок этишади.

Бугунги қуръа жараёнини супермодел Наталия Водянова ҳамда Биринчи канал бошловчиси Дмитрий Шепелев олиб боради.



Тадбирда Валерий Гергиев, Полина Гагарина, Хибла Герзмава, Василий Герелло, Игор Бутман каби санъат усталари ҳам иштирок этишади.

Бугунги қуръа жараёни вақтида 141та жамоа ўз рақибини билиб олади. Ушбу қуръа ташлаш жараёнида Осиё қитъаси жамоалари иштирок этишмайди, сабаби бизнинг қитъада саралаш аллақачон бошланиб кетган. Фақатгина Осиё қитъасида бешинчи ўринни олган жамоа қайси қитъа вакилига қарши плей-оффда ўйнашини билиб олади.

Европада 52та терма жамоа саралаш босқичида иштирок этади ва улардан 13таси мундиалга чиқади. Мезбон Россия ва ФИФА таркибига кирмаган Гибралтар саралашда қатнашмайди.

52та жамоа 7та гуруҳда 6тадан ва 2та гуруҳда 5тадан жамоа бўлади. Гуруҳ ғолиблари Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 8та жамоа плей-офф босқичида қатнашишади. Саватчалар ФИФА рейтинги асосида ажратиб чиқилган. Озарбойжон ва Арманистон терма жамоалари сиёсий сабаб туфайли бир гуруҳдан ўрин олишмайди.



Европа қитъаси терма жамоалари саватчалари:
1-саватча: Германия, Бельгия, Голландия, Португалия, Руминия, Англия, Уэльс, Испания, Хорватия
2-саватча: Словакия, Австрия, Италия, Швейцария, Чехия, Франция, Исландия, Дания, Босния ва Герцеговина
 3-саватча: Украина, Шотландия, Польша, Венгрия, Швеция, Албания, Шимолий Ирландия, Сербия, Греция
 4-саватча: Туркия, Словения, Исроил, Ирландия, Норвегия, Болгария, Фарер ороллари, Черногория, Эстония
 5-саватча: Кипр, Латвия, Арманистон, Финляндия, Белоруссия, Македония, Озарбойжон, Литва, Молдавия
 6-саватча: Қозоғистон, Люксембург, Лихтенштейн, Грузия, Мальта, Сан-Марино, Андорра

Жанубий Америкада 10та жамоа 4,5та йўлланма учун курашишади. 2015 октябрь ойидан 2017 йил октябрь ойига қадар жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказишади. Тақвим Санкт-Петербургдаги қуръа вақтида аниқланади. Саралаш баҳсларида энг кўп очко тўплаган тўрт жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2018га йўл олса, бешинчи жамоа қитъалараро плей-оффда иштирок этади. Рақиб қайси қитъадан бўлишини ҳам қуръа аниқлаб беради.

Океания. Бу минтақада энг паст рейтингга эга бўлган Америка Самоаси, Кука ороллари, Самоа ва Тонга жамоалари 31 август-4 сентябрь кунлари ўтиш босқичида иштирок этишади. Бу босқич ғолиби Океаниянинг 7 жамоасига қўшилиб ЖЧ саралашини давом эттиради. 8та жамоа икки гуруҳга бўлинади. Кейинги йилнинг 28 май-12 июнь кунлари гуруҳ ўйинлари бир даврада бўлиб ўтади. Иккинчи босқичга гуруҳлардан учтадан жамоа чиқади. Жами 6та жамоа икки гуруҳга ажратилади. Ушбу босқичда гуруҳ ғолиблари ўзаро ўйин ўтказишади. Унда ғолиб чиққан жамоа қитаъалараро плей-оффда қатнашади. Рақиб қайси қитъадан бўлишини ҳам қуръа аниқлаб беради.



КОНКАКАФ. Иккинчи босқичда ғолиб чиққан 10 жамоа (Канада, Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадин, Гренада, Антигуа ва Барбуда, Белиз, Аруба, Никарагуа ва Кюрасао) учинчи босқичга чиқишди. Бу босқичда Ямайка ва Гаити ҳам иштирок этади. 6та жуфтлик 31 август-8 сентябрь оралиғида ўзаро (уй-сафар) ўйин ўтказишади сыграют. 6та ғолиб жамоа кейинги босқичда яна 6та жамоа Коста-Рика, Мексика, АҚШ, Гондурас, Панама ва Тринидад ва Тобаго жамоалари билан тўртинчи босқичда куч синашишади. 12та жамоа 4тадан 3та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан энг кўп очко олган жамоалар бешинчи босқичга чиқади. Сўнгги босқичда 6та жамоа бир гуруҳда кураш олиб боради. Энг кўп очко олган 3та жамоа Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади. Тўртинчи ўринни олган жамоа эса қитаъалараро плей-оффда қатнашади. Рақиб қайси қитъадан бўлишини ҳам қуръа аниқлаб беради.

Африка. Зимбабве терма жамоаси ФИФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан саралашдан четлатилган. Шу боис саралаш босқичида қора қитъанинг 53та жамоаси қатнашади. Биринчи босқичда энг паст рейтингга эга бўлган 26 жамоа қатнашади. 13та жуфтлик ўзаро 5-13 октябрь оралиғида (уй-сафар) ўйин ўтказади. Ғолиблар кейинги босқичда юқорироқ рейтингга эга 27та жамоага қўшилиб кейинги босқичда қатнашади. 20та жуфтлик ўзаро (уй-сафар) ўйин ўтказади. Ғолиб бўлган 20та жамоа 4тадан 5та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ ғолиблари (5та жамоа) ЖЧ-2018га йўлланма олади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика