RU

Последние новости

01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0

Бугун ёки ҳеч қачон! Новости

Бугун ёки ҳеч қачон!

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатидаги тақдирига ойдинлик киритилади.

Биринчи турда Қатардан минимал ҳисобда енгилган Равшан Ҳайдаров шогирдларини ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Аксига олиб, рақиб олдинги турни кўтаринки  кайфиятда ўтказган ва Уммонни йирик ҳисоб (3:0)да таслим этган мезбонлар Хитой U-23 терма жамоаси.

Мезбонлар уммонликларга қарши беллашувда анча ҳотирдам ва ишонч билан тўп тепишди. Мусобақа олдидан асосий юлдузлардан бўлиши тахмин қилинган беш ўйинчидан бири деб таърифланган Вей Шихао (7-рақам) ўша куни ўзини кўрсатди. Ҳисоб йирик кўринишга келганидан кейин бош мураббий асосий етакчисини 66 дақиқада захирага олди ва бу орқали бизга қарши баҳс олдидан дам берди деса ҳам бўлади. Бугун ҳамюртларимизга Қатарга қарши ўйиндан ҳам қийин бўлади, хитойликлар араблардан кўра кучлироқдек кўринмоқда.



Хитой ўз йўлига, биз ўз жамоамиз ҳақида ўйлашимиз зарур. Зеро, Қатарга қарши терма жамоамиз ўйнамади десак ҳам бўлади. Унда мураббий "имзоси" умуман кўринмади. Жуда ғалати ўйин, ҳеч қандай жозиба кўринмади. Бугун эса бунинг аксини кўришни жуда ҳам истардик.

Ўтган ўйинда Дилшод Ҳамроев дарвозани яхши қўриқлади. Акром Комилов жароҳат олгач, ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди ва ўнг қанот ҳимояга ўтди. Унгача ўнгда ўйнаган Ҳожиакбар Алижонов эса чапга ўтди. Тан олиш керак, чап ҳимоя Алижоновнинг жойи эмас экан. Ўша ўзгаришни кўриб миллий терма жамоада Самвел Бабаян Акмал Шораҳмедовни чапга олиб, Даврон Ҳошимовни ўнгга туширган вазият кўз ўнгимдан ўтди. Бу хато эди. Ваҳоланки, ҳудди шу терма жамоамизнинг ўтган йилги ўртоқлик учрашувларида чап қанот ҳимоясида Акром Комилов йўқ бўлган пайтларда "Нефтчи" аъзоси Абдужамол Исроилов яхши ҳаракат қилган эди. ЎФФ расмий сайти Акромнинг бугунги беллашувда иштирок этиши сўроқ остидалигини маълум қилди. Шахсан мен Акром бўлмаса, унда чап қанотда айнан Абдужамолни кўришни хоҳлардим. Ўнг қанот ҳимояда эса Дониёр Нарзуллаев тушса маъқулдек. Олдинги сафар "Насаф" аъзоси захирадан тушгач бир неча бор рақиб жарима майдончаси ичига яхши тўп узатишларни амалга оширди. Бу борада у Алижоновдан кўра фойдалироқ бўлиши турган гап.


Таянч ярим ҳимоясида яна Ҳамробеков ва Ғаниев жуфтлигини кўрсак керак. Шу ўринда, Азиз Ғаниевдан ишончлироқ ҳаракат қилишини сўраб қолган бўлардик. "Насаф"да у ажойиб мавсумни ўтказди, лекин Қатар билан жуда қўпол хатоларга йўл қўйди.

Ана энди энг асосий муаммоларимиздан бири ҳақида тўхталмоқчиман. Биринчи турда Жавоҳир Сиддиқов ҳужумчи ортида ҳаракат қилди ва ёмон таассурот қолдирди. У ҳужумларни якунловчи нуқтага қўйилди, аслида эса Жавоҳир ҳужумларни бошлаб берувчи ёки кескинлаштирувчи нуқтада фойдалироқ эканлигини биламиз. Унинг эгилувчан, тез ва майдонни яхши кўриши ҳужумчи ортида эмас, майдон марказида кўпроқ фойда келтирган бўларди менимча. Сиддиқов ҳужумларни якунлаши эмас, уларни бошлаб бериши ва бошқариши керак. Шу сабаб унинг жойи марказда. Шу ўринда, қанотларда ўйнаган вингерларимиз Ҳамдамов ва Яхшибоев, шунингдек Сиддиқовга ҳам айтар гапимиз бор: "Рақибларни ортга ҳаракатланиб алдаш ҳеч қачон олқишланмайди. Сабаби, ҳимояланаётган ўйинчи шундоқ ҳам орқага кетаётган рақибини ортиқча таъқиб этмайди. Сен олдинга интилган ҳолда ҳимоячини ортда қолдирсанг ўшандагина олқишларга сазовор бўласан". Лекин, ўтган турда кўрдик-ки, жуда кўп ҳолларда йигитлар тўпни олиш билан олдинга эмас, орқага ҳаракатлана бошлашди, рақибларни ҳам орқага юриб йўлига алдагандек бўлишди. Умид қиламизки, бугун ўша хатолар бартараф этилади. Яна бир жиҳат, агар бугун Бобир Абдихолиқовни майдонда кўрсак уни қанотда вингер сифатида кўришни истамаган бўлардик. Бобир хоҳ асосий таркибда, хоҳ захирадан тушсин ундан вингер сифатида эмас, ҳужумчи сифатида фойдаланиш кўпроқ самара берган бўларди назаримда.



Жуда яхши таркибга эга бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарга қарши жуда ёмон ўйнади. Бугун улардан ҳужумкор, чиройли, ишончли ва кескин ўйин кутамиз. Зеро, барчамиз сизни танқид қилишни эмас, олқишлашни хоҳлаймиз. Мухлислар ҳам мағлуб бўлишингизни-ю, кейин сизларни бўралатиб ҳақоратлашни тилашмайди. Улар ҳам чиройли ғалабадан кейин сизни олқишлашни, ота-онангизга раҳматлар айтишни хоҳлашади. Бу терма жамоамиз учун бугун гуруҳдаги энг муҳим учрашув. Ушбу мусобақадан кейин бу жамоа тарқатиб юборилади, кейинги U-23 Осиё чемпионатига янги таркиб тузилади. Демак, бугун ёки ҳеч қачон.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика