RU

Последние новости

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  15 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади Новости

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади

Теги :  Токио-2020
Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугун, 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида ўтказилади. Очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат бўлган дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади. 

Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. 

Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алфавит бўйича бўлмайди. Парад Греция делегацияси бошлаб беради, мезбон Япония якунлайди.   

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров бўлишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика