RU

Последние новости

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Бугун Равшан Ҳайдаров Осиёнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин Новости

Бугун Равшан Ҳайдаров Осиёнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин

Бугун Уммон пойтахти Маскат шаҳрида Осиёнинг 2018 йилдаги энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим Тошкент вақти билан соат 20:00да Маскат шаҳридаги Уммон кўргазмалар ва конференциялар марказида бўлиб бошланади.
 
Аввалроқ, Осиё футбол конфедерацияси 2018 йилнинг энг яхшилари бўлишга номзодларни эълон қилганди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор. Жорий йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини ғолибга айлантирган Равшан Ҳайдаров "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида иштирок этмоқда.
 
Осиёда 2018 йилнинг "Энг яхшилари" бўлишга номзодлар рўйхатини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

 
"Йилнинг энг яхши эркак футболчиси" номинациясига номзодлар

Кенто Мисао ("Кашима Антлерс", Япония)
Юма Сузуки ("Кашима Антлерс", Япония)
Абдулкарим Ҳассан ("Ал-Садд", Қатар)
 
"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" номинациясига номзодлар

Саманта Керр (Австралия)
Ван Шуан (Хитой)
Саки Кумагай (Япония)
 
"Йилнинг энг яхши футзалчиси"

Рафаэль Хенми (Япония)
Али Ашгар Ҳасанзода (Эрон)
Махди Жавод (Эрон)
 
"Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси"

Фука Нагано (Япония)
Моэка Минами (Япония)
Саори Такарада (Япония)
 
"Йилнинг энг яхши ёш эркак футболчиси"

Юнь Нишикава (Япония)
Чон Се Жин (Ж.Корея)
Туркий Ал Аммар (С.Арабистони)
 
"Йилнинг энг яхши аёл мураббийи"

Асако Такакура (Япония)
Мийо Окамото (Япония)
Нуэнгрутаи Сратонгвиан (Таиланд)
 
"Йилнинг энг яхши эркак мураббийи"

Босим Ҳамдан (Ироқ)
Го Оива (Япония)
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика