RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  9 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди Новости

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди

Бугун Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби Қатар кубоги финалида "Лаҳвия"га қарши ўйнайди.

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар иштирок этишди. Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнади. Унда "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Лаҳвия" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашди. Бу баҳсда "Ал Жайиш" ғолиб бўлди - 3:2.

Бугун ярим финал ғолиблари Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бош соврин учун майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз, Рашидов бу мавсумда "Ал Жайиш" билан бирга Қатар Юлдузлар лигасида кумуш медалларни қўлга киритганди. Бугунги ўйинда ҳам Рашидов ва унинг жамоасига ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.

Қатар кубоги. Финал
29 апрель 2016. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 19:15 (Тошкентда 21:15)

"Лаҳвия" - "Ал Жайиш"

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика