RU

Последние новости

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  35 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Бугун Про-лигада 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғонада марказий ўйин бор Новости

Бугун Про-лигада 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғонада марказий ўйин бор

Бугун Про-лиганинг 18-тур доирасида учта учрашув бўлиб ўтади.

«Хоразм» клуби ўз майдонида охирги турларга келиб натижаларини яхшилаб олган «Янгиер»ни қабул қилади. Мавсумни 5-ўринда тугатишни режалаштираётган Александр Ежов жамоасига ушбу ўйинда осон бўлмайди. Ҳар ҳолда Азамат Абдураимов истеъфосидан сўнг «Янгиер» натижалари яхшиланди. Дарвоқе, бугун «Хоразм» етакчи футболчиларидан бири Саиджамол Давлатжонов жамоасига ёрдам бера олмайди. Аввалги турда футболчи қизил карточка билан олганди.

Самарқандда «Динамо» клубини қийин ўйин кутмоқда. Бугунги рақиб «Олимпик» жамоаси ҳисобланади. Темур Кападзе шогирдлари асосан ёш футболчилардан иборат бўлса-да, Про-лигада ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатмоқда.

«Нефтчи» эса «Бухоро»ни қабул қилади. Турнинг марказий учрашуви дейиш мумкин. Бу ўйинда Илҳом Мўминжонов жамоасини фақат ғалаба қониқтиради. Ўз навбатида «Бухоро»га ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда бухоролик мухлислар орасида Усмон Тошевга нисбатан ишончсизлик пайдо бўла бошлайди.


Про лига. 18-тур
12 сентябрь, якшанба
17:15 - ХОРАЗМ – ЯНГИЕР

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жасур Рустамов, Амал Султонов
Назоратчи: Исхах Ибрагимов
Комиссар: Рустам Зупаров

18:20 - ДИНАМО – ОЛИМПИК
Ҳакамлар:
Достон Мирзараимов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Бекзод Арипов

18:20 - НЕФТЧИ – БУХОРО
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Баходиров, Ойбек Калахўжаев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Александр Давиденко.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика