RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  10 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  66 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Бугун Олим Тўйчибоев олий лигада дебют қилади Новости

Бугун Олим Тўйчибоев олий лигада дебют қилади

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган 2та учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Ғузорда “Шўртан” – “Бунёдкор” қарама–қаршилигига гувоҳ бўлишса, Жиззахда “Сўғдиёна” “Локомотив” билан ҳисоб–китоб қилади.

Олий лига. 4–тур
10 апрель (якшанба)
ШЎРТАН – БУНЁДКОР
Бош ҳакам
: Олим Тўйчибоев (Фарғона).
Олим Тўйчибоев бугун олий лигадаги дебют ўйини ўтказади. Бу учрашув “Шўртан” – “Бунёдкор” баҳсига тўғри келди. Кўрамиз, фарғоналик ҳакамнинг дебюти ким учун омадли келар экан?!

СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
2015 йил олий лигада 14та учрашувни бошқарган Виктор Серазетдинов “Сўғдиёна” учун омадсиз ҳакам дейиш мумкин. Албатта буни тўғридан–тўғри тушунмаслик керак. Шунчаки, статистика шуни кўрсатмоқда. Серазетдинов ўтган мавсум жиззахликларнинг 3та ўйини бошқарган. Аҳамиятлиси, уччала учрашувда ҳам “Сўғдиёна” мағлубиятга учраган. Мағлубиятнинг иккитаси ўз майдонидаги беллашувларда қабул қилиб олинган.

“Локомотив” ҳам бу борада у қадар омадли эмас. Ўтган мавсум чемпионликни қўлга кирита олмаган “темирйўлчилар”га биринчи даврада йўқотилган очколар панд берган. Хусусан, “Локо” биринчи даврада сафарда “Олмалиқ” билан дуранг ўйнаб, икки очко йўқотган эди. Айнан ўша беллашувни Серазетдинов бошқарган.

2015 йил. “Сўғдиёна” иштирокидаги учрашувлар
НАСАФ – СЎҒДИЁНА – 3:1
СЎҒДИЁНА – НЕФТЧИ – 0:1
СЎҒДИЁНА – БУХОРО – 2:3

“Локомотив” иштирокидаги учрашув
ОЛМАЛИҚ – ЛОКОМОТИВ – 2:2

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика