Бугун "Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашуви бўлади
22 фев 2017 08:30
Новости
Бугун "Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашуви бўлади
Янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган "Насаф" жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.
Назорат учрашувида жамоага Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси рақиблик қилади.
Ушбу назорат учрашуви Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" футбол академияси майдонида соат 12:00да бошланади.
Айни вақтда кончилар сафида бир қатор собиқ "Насаф" жамоаси ўйинчилари фаолият юритаётгани, бўлажак ўйинга қизиқишни ошириши турган гап. "Насаф" таркибида бугун кимлар майдонда ҳаракат қилиши ҳам мухлислар диққат марказида турибди. Ҳамма катта қизиқиш билан кузатиб бораётган ёш ярим ҳимоячимиз Азизжон Ғаниев кеча жамоамиз сафига қўшилган. Аммо у шу кунларда яна сафар тараддудини кўрмоқда. Унинг бугун майдонга тушиш ёки тушмаслигини албатта мураббийлар ҳал қилишади.
Хуллас, бугунги ўйин, назорат учрашуви мақомида бўлса ҳам, қизиқарли бўлишига шубҳа йўқ.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии