Бугун Мессига "Олтин бутса" топширилади
24 ноя 2017 17:12
Новости
Бугун Мессига "Олтин бутса" топширилади
Бугун, 24 ноябрь куни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига "Олтин бутса" топширилади.
Ушбу соврин ўз миллий чемпионатида кўп гол уриб, энг кўп балл йиғган футболчига топширилади. Кучли бешлик чемпионатларида ҳар бир гол 2 очкога ҳисобланади, 6-21 ўринларда жойлашган чемпионатларда урилган голлар 1,5га, қолганлари эса 1га кўпайтирилади. Ушбу тизимдан 1997 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда.
2016/17 мавсумда "Барселона" ҳужумчиси 37та гол уриб, соврин ғолибига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Бас Дост (68 балл) ва Пьер-Эмерик Обамейянгга (62 балл) насиб этди.
Ҳозирги кунгача "Олтин тўп" совринини энг кўп ютганлар Лионель Месси ва Криштиану Роналду. Уларнинг музейида 4та шундай мукофот мавжуд.
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии