RU

Последние новости

09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  0 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  1 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  3 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1

Бугун “Манчестер Сити” «очко» йўқотади?! Новости

Бугун “Манчестер Сити” «очко» йўқотади?!

Рақибнинг “Реал Мадрид”лиги ва ҳали умуман забт этилмаган чўққи босими ҳаттоки Пепни ҳам чуқур ўйга толдиради.

Бироздан кейин (18:00) «шаҳарликлар» АПЛ 36-туридан ўрин олган баҳсда дивизионда қолишга интилаётган «Эвертон» билан тўқнаш келади. Икки фронтда жанг қилиш кўплаб жамоаларга панд берган. Пеп ва унинг жамоаси икки кундан сўнг ЙЧЛ ярим финали жавоб ўйинида «Этиҳад»да “Реал Мадрид”ни қабул қилиши лозим. “Манчестер Сити” иккита тенг кучли таркибга эга дейилади, аммо асосий ишларни ҳал қилувчи йигитлар ажралиб қолган. Нариги томонда «Реал» Камавинга борасида муаммога учраб бўлди. Табиийки Пеп катта ўйин олдидан йўқотишларга учрашни истамайди, «Эвертон» эса премьер-лигада қолиш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилишни аллақачон бошлаб юборган. Ўтган турда мавсум кашфиёти бўлган «Брайтон» 5-1 ҳисобида мағлуб қилингани сўзимиз исботи.

«Арсенал»нинг босими.

Таъқибчи «Арсенал» билан орадаги фарқ бир очко ва захирада бир ўйин бор. Аммо Пеп сўнгги турларда ярадор «Челси» ва «Брайтон»га қарши ўйинлар борлигини билади, бу эса мураббийга бўлган босимни кучайтириши бор гап. Аксига олиб «Арсенал» омадсиз ўйинлардан кейин ўзига кела олди. «Тўпчилар» «Сити»дан учралган мағлубиятдан кейин аввал «Челси» кейин эса «Нюкасл»ни ишончли ҳисобда мағлуб этишдиАПЛ сўнгги турларида нималар содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, бизни даҳшатли якун кутиб тургандир. Юқоридаги факторлар сабаб Пеп АПЛни ўз ҳолига ташлаб қўя олмайди.

 

Ушалмаган орзу.

Биласиз “Манчестер Сити” ЙЧЛда бирор маротаба ғолиб чиқмаган. Ярим финал, илк учрашувдан сўнг ажойиб имконият ҳосил бўлган, «Этиҳад»да минимал ҳисобда ғолиб чиқилса бас. Нариги жуфтликдаги рақиб катта эҳтимол «Интер» бўлади. Рақибнинг “Реал Мадрид”лиги ва ҳали умуман забт этилмаган чўққи босими ҳаттоки Пепни ҳам чуқур ўйга толдиради. Шу сабабдан мураббий «Реал»а қарши оптимал таркибни қўйишга интилади ва «Эвертон»га қарши ўйинда етакчиларга дам берса ажабмас.

 

Жалолиддин

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика